RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Томас Мюллер: “Бавария” – ҳаётимнинг катта қисми” Новости

Томас Мюллер: “Бавария” – ҳаётимнинг катта қисми”

Томас Мюллер Бундеслиганинг расмий сайтига берган интервьюсида фаолияти ва жорий мавсумдаги ўйинлари хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.


- 2015 йил ортда қолди. Тарихга боқиб, нималарни ўйлаяпсиз?

- Йил ёмон ўтмади. Спорт томонлама асосий қисми яхши кечди. Афсуски, Чемпионлар лигаси ва Германия Кубогида финалга чиқа олмадик. Ярим финалда курашдан четга чиққанимизни ҳисобга олмаса, йил яхши ўтди. Мухлисларимизни йиғлашдан кўра кўпроқ кулишга чорладик. Лекин “Бавария” ҳамма совринни ютмаган бўлса, барчасини яхшилаши лозим.

- “Бавария”да ажойиб ўйинлар бўлди, лекин Роберт Левандовскининг “Вольфсбург” билан 5 голи кўпроқ ёдда қолди. Ўша ўйин йилнинг ёрқин лаҳзаларига мос келадими?

-Шубҳасиз. Ёрқин лаҳзалар кўп бўлди. 2015 йил яхши савияда футбол намойиш қилдик. Жорий мавсумни ҳам ажойиб бошладик. Бир қатор янги футболчиларга эга бўлдик. Шу сабабли бошқача “Бавария”ни кўрдингиз. Мавсумнинг биринчи қисмидан қониқиш ҳосил қилдик. Энди 2016 йилда ҳам яхши ҳолатда эканимизни кўрсатишни истаймиз.

-Бундеслиганинг биринчи давраси қанчалик қувноқ ўтди?

- 4 ой давомида ҳар 4 кунда ўйнасанг, қувноқлик кафолатланган. Албатта, баъзи ўйинлар олдидан хурсандчиликдан сакрашингга сабаб бўлмайди. Лекин ҳакам ўйинни бошлашга ҳуштагини чалиши ва тўпга биринчи тегишинг билан олам яна янги рангларга бўялади. Майдонда яхши ўйинчилар билан бирга бўлиш завқ келтиради. Бизда бир неча йилдан бери шундай. Клуб ҳамиша ўсишда давом этади.

- Кингсли Команнинг дебюти ҳақида нима дейсиз?

- Кингслининг ўзини бундай кўрсата олгани ҳайратга солди. 19 ёшда у жуда машҳур эмасди. У жуда яхши ўйнайди ва ёши учун жиддий савияли футболчи.

-Декабрда шартномангизни узоқ муддатга узайтирдингиз. Сиз учун “Бавария” нимани билдиради?

- Айтиш қийин, чунки бу ерда анча вақтдан буён ўйнаяпман. Клуб мен учун кўп нарсаларни англатади. 15 йилдан бери клуб аъзоси саналаман. Охирги 6-7 йилда биз олдинга катта қадам ташладик. Спорт натижалари бўйича Европада энг яхшилардан биримиз. Болаликда ўзим мухлиси бўлган клуб учун ўйнаш бошқача. Яқин-атрофда ўсдим ва ёшлар жамоасида ўйнадим. Ёшлар жамоасининг бўлажак футболчиси сифатида клубда яшаб, нафас олдим. Лекин ҳар йил барчаси бошидан бошланарди. Янги ўйинчилар, мураббийлар, иштиёқ келади. Ҳаммаси доим ўзгариб боради, лекин умуман олганда клуб ҳаётимнинг катта қисмидир.

- Пеп Гвардиола клубни мавсум якунида тарк этишидан қанчалик хафа бўлдингиз?

- Барчамиз унинг қолишига умид қилгандик, лекин иш шундай. У 3 йиллик шартномага имзо чекканди. Уни адо этаётганингда ёмон нарса йўқ. У янги синов хоҳлашини айтиб ўтди. Англияда ишлашни истамоқда. Мюнхен эса Англия эмас. Шунинг учун у шартномасини узайтирмади. Ҳозир ҳаммамиз биргаликда қолган ярим йилда кўпроқ совринларни қўлга киритиш, одамларни ҳайратлантириш ва ғалабали лаҳзаларни тортиқ қилиш учун интиламиз. Бунинг учун машқ қиламиз, машғулотни юракни забт этадиган ўйинлар сабабли ўтказамиз. Мавсум якунида ҳар уч тўйда рақсга тушишга уринамиз.

-Мавсумнинг биринчи ярмида энг яхши футболчи ким?

- Бошқалар ва ўзим ҳақимда унчалик кўп гапирмайман. Бунинг учун кўп гапиряпман, шундайми? (кулади)

- Пьер-Эмерик Обамеянг номзодлар орасида бўладими?

- У бундай клубда ўйнамаяпти.

- Қайси жамоалар сизни биринчи даврада ҳайратга солди?

- Ҳар йили 1-2 жамоа ажабланишга мажбур қилади. Иккинчи бундеслигадан чиққан жамоаларда бу яхши кўриниш олмоқда. Бу кутилмаган ҳолга айланди. Шу билан бирга турнир жадвалига боқиб, баъзи жамоалар кутилмаганда қуйига тушиб қолганини кўриш мумкин. Кўпчилик юқорида кўришни кутган клублар қуйида жойлашган. “Хоффенхайм”да бу мавсум муаммолар мавжуд. Лекин турнир жадвалини жуда чуқур ўрганганим йўқ.

- Шахсий натижаларингиздан қониқяпсизми?

- Яхши ҳолатдаман ва ўтган йилга нисбатан кўпроқ ўйин амалиётига эгаман. Жамоадошларим яхши, улар меҳрибонлиқ қилиб, ҳаётимни осонлаштиришяпти. Ҳар бир ўйинчи бошқасига кўпроқ ҳудуд беришга интилмоқда. Майдонда яхши ўйинчилар кўп бўлса, бошқа ҳар бир футболчида эркин ҳудуд шунчалик кўп бўлади. Бу сир эди. Муҳими, жамоанинг яхши ўйнаши. Левандовски ва мен яхши ишладик.

-“Бавария”га соврин йўлида ким қаршилик қилиши мумкин?

-“Боруссия”– бизнинг асосий рақибимиз. Биринчи давранинг охирги тури биз учун идеал бўлди. Ганноверда қийин ҳолатга қарамасдан ютдик. Дортмундликлар эса “Кёльн”га ютқазишди. Рождество таътилига бу идеал сценарий бўлди. Биз истаган нарса рўй берди. Шунинг учун ҳозир 8 очколик фарқ каттадек кўриняпти. Футболда ҳамма нарса тез содир бўлиши мумкинлигини ҳам биламиз. Лекин ҳеч кимни олдинга қўйиб юборишни хоҳламаймиз. Ривожланишда давом этишимиз керак. Ўйинларимизни ютишимиз лозим. Бу эса ўзига яраша қийин.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика