RU

Последние новости

02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  9 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  8 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  16 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  7 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди Новости

Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди

"Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзе ўз Instagram саҳифасида хайрлашув мактубини ёзиб қолдирди.

"Йигитлар, сиз билан ўйнаш шараф эди. Бизни кучлироқ қилган кўплаб ёрқин лаҳзалар, ғалаба ва қийинчиликларни биргаликда бошдан кечирдик.

Ёқимли дақиқалар учун, қўллаб-қувватлаганингиз, дўстлигингиз ва жамоамизни доимо бирлаштирган жанговар руҳингиз учун раҳмат. Мен чин дилдан ишонаманки, ҳар бирингизни майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам буюк ишлар кутиб турибди. Келажакда омад!", – дея ёзиб қолдирган Тома.

Маълумот учун, Табатадзенинг сариқ карточкалари сони 4 тага етган. Шу боис у охирги турда майдонга туша олмайди. Кўринишидан грузиялик форвард наманганликлар билан шартномани узайтирмаган. 

32 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларида 19 учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва чемпионат тўпурари Драган Черандан 3 та гол ортда бораётган эди. "Навбаҳор" сўнгги турни 30 ноябрь куни ўз уйида "Андижон"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика