RU

Последние новости

17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежизга Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса тўпурар бўлиши мумкин  4 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  3 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  24 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  6 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64

Токио-2020. Осиё жамоалари иккинчи турга тайёргарликни давом эттирмоқда Новости

Токио-2020. Осиё жамоалари иккинчи турга тайёргарликни давом эттирмоқда

Эртага, 25 июль куни Токио Олимпиадасининг футбол бўйича гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа қатнашмоқда: Япония (мезбон), Жанубий Корея (U-23 Осиё чемпионати чемпиони), Саудия Арабистони (U-23 Осиё чемпионати финалчиси) ҳамда Австралия (U-23 Осиё чемпионати учинчи ўрин соҳиби). 

Дастлабки турда Осиёнинг икки жамоаси - Япония ва Австралия ғалаба қозониб, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони мағлубиятга учради. Мезбон японларга моҳир ярим ҳимоячи Такефуса Кубо ғалаба келтирди. Саудия Арабистони сафида Салим Ал Довсари чиройли гол урган бўлишига қарамай, дуранг натижани сақлаб қола олмади. 

22.07.2021. 1-тур. Япония - ЖАР 1:0

Гол: Такефуса Кубо, 71.


22.07.2021. 1-тур. Янги Зеландия - Жанубий Корея 1:0

Гол: Крис Вуд, 70.


22.07.2021. 1-тур. Аргентина - Австралия 0:2

Голлар: Лачлан Уэльс, 14. Марко Тилио, 80. 


22.07.2021. 1-тур. Кот-Д'Ивуар - Саудия Арабистони 2:1

Гол: Салим Ал Довсари, 44.


Эртага бўлиб ўтадиган иккинчи тур ўйинлари:

25.07.2021. 16:00. Япония - Мексика (Мексика илк турда Францияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди)

25.07.2021. 16:00. Руминия - Жанубий Корея (Руминия илк турда Гондурасдан 1:0 ҳисобида устун келди)

25.07.2021. 15:30. Австралия - Испания (Испания илк турда Миср билан 0:0 ўйнади)

25.07.2021. 16:30. Саудия Арабистони - Германия (Германия илк турда Бразилияга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди)

Агар эртанги ўйинда ҳам Япония ва Австралия ғалаба қозонса, кейинги босқич масаласини ҳал қилади. Австралия билан Саудия Арабистони юта олмаган тақдирда жуда қийин вазиятга тушиб қолишади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика