RU

Последние новости

23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  11 23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  4 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  11 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  59 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3

Токио-2020. Осиё жамоалари иккинчи турга тайёргарликни давом эттирмоқда Новости

Токио-2020. Осиё жамоалари иккинчи турга тайёргарликни давом эттирмоқда

Эртага, 25 июль куни Токио Олимпиадасининг футбол бўйича гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа қатнашмоқда: Япония (мезбон), Жанубий Корея (U-23 Осиё чемпионати чемпиони), Саудия Арабистони (U-23 Осиё чемпионати финалчиси) ҳамда Австралия (U-23 Осиё чемпионати учинчи ўрин соҳиби). 

Дастлабки турда Осиёнинг икки жамоаси - Япония ва Австралия ғалаба қозониб, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони мағлубиятга учради. Мезбон японларга моҳир ярим ҳимоячи Такефуса Кубо ғалаба келтирди. Саудия Арабистони сафида Салим Ал Довсари чиройли гол урган бўлишига қарамай, дуранг натижани сақлаб қола олмади. 

22.07.2021. 1-тур. Япония - ЖАР 1:0

Гол: Такефуса Кубо, 71.


22.07.2021. 1-тур. Янги Зеландия - Жанубий Корея 1:0

Гол: Крис Вуд, 70.


22.07.2021. 1-тур. Аргентина - Австралия 0:2

Голлар: Лачлан Уэльс, 14. Марко Тилио, 80. 


22.07.2021. 1-тур. Кот-Д'Ивуар - Саудия Арабистони 2:1

Гол: Салим Ал Довсари, 44.


Эртага бўлиб ўтадиган иккинчи тур ўйинлари:

25.07.2021. 16:00. Япония - Мексика (Мексика илк турда Францияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди)

25.07.2021. 16:00. Руминия - Жанубий Корея (Руминия илк турда Гондурасдан 1:0 ҳисобида устун келди)

25.07.2021. 15:30. Австралия - Испания (Испания илк турда Миср билан 0:0 ўйнади)

25.07.2021. 16:30. Саудия Арабистони - Германия (Германия илк турда Бразилияга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди)

Агар эртанги ўйинда ҳам Япония ва Австралия ғалаба қозонса, кейинги босқич масаласини ҳал қилади. Австралия билан Саудия Арабистони юта олмаган тақдирда жуда қийин вазиятга тушиб қолишади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика