Тожикистонлик футболчи Ваҳдат Ҳанонов ўз голидан сўнг нега йиғлаб юборди?
29 янв 2024 09:11
Новости
Тожикистонлик футболчи Ваҳдат Ҳанонов ўз голидан сўнг нега йиғлаб юборди?
Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги драматик ўйинда қўшниларимиз пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Тожикистон терма жамоаси футболчиси Ваҳдат Ҳанонов ҳисобни очди. Футболчи голни нишонлаш пайтида ўз эмоцияларини бошқара олмади ва йиғлаб юборди. Якунда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ҳанонов матбуот анжуманида вазиятни изоҳлади. Ваҳдат бу голини яқинда вафот этган акасига бағишлаганини маълум қилди ва бу сафар ҳам ўз эмоцияларини жиловлай олмади.
"Мен бу голдан жуда бахтлиман. Ушбу голни яқиндагина вафот этган акамга бағишладим. Ҳозир у орамизда йўқ", - деди Ваҳдат Ҳанонов.





Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии