RU

Последние новости

09:44Тен Хаг навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:18Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:51Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 08:26«Бавария» мураббийини олиб қолмоқчи, бироқ энди Тухель шарт қўйди  3 08:00Федотов «Зенит» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ЦСКА футболчиларига мурожаат қилди  2 07:32Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 06:05Италия кубоги финал. "Аталанта" - "Ювентус" 0:1  0 06:00ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетико Мадрид" 0:3  1 05:55Лига 1. "Ницца" - ПСЖ 1:2   0 05:50Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА 0:0 (пенальтилар 5:4)   0 05:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" 3:2   0 05:40АПЛ. "Брайтон" - "Челси" 1:2   0 02:14"Ювентус" "Аталанта"ни мағлубиятга учратиб, Италия кубогини қўлга киритди!  5 02:00АПЛ. МЮ "Ньюкасл"ни, "Челси" эса "Брайтон"ни мағлубиятга учратди (+турнир жадвали)  15 01:09Россия кубоги, ярим финал. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди  2

Тожикистон U-23 терма жамоасининг Доҳадаги йиғинига "Нефтчи", "Андижон" ва "Металлург" футболчилари ҳам чақирилди Новости

Тожикистон U-23 терма жамоасининг Доҳадаги йиғинига "Нефтчи", "Андижон" ва "Металлург" футболчилари ҳам чақирилди

15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Тожикистон олимпия терма жамоаси ана шу мусобақа олдидан якуний йиғинни ўтказиш мақсадида Қатар пойтахти Доҳага етиб борди.

Бош мураббий Мубин Эргашев йиғинга 24 нафар футболчини таклиф этган. Улардан 7 нафари легионер. Легионерлар орасида "Нефтчи" ҳимоячиси Манучеҳр Сафаров, "Андижон" ҳужумчиси Шаҳром Самиев ва "Металлург" ҳужумчиси Далер Шарипов ҳам бор.

Тожикистон U-23 терма жамоаси мусобақанинг "С" гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Таиландга қарши баҳс олиб боради. Айнан мана шу гуруҳ вакиллари чорак финалда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси жой олган гуруҳдагиларга қарши майдонга тушади.

Тожикистон U-23 терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар:

Дарвозабонлар: Муҳриддин Ҳасанов ("Истиқлол"), Сафармад Гаффоров ("Хўжанд"), Мухаммадраби Раҳматуллоев ("Равшан");

Ҳимоячилар: Манучеҳр Сафаров ("Нефтчи", Ўзбекистон), Меҳрубон Каримов ("Самгурали", Грузия), Содиқжон Қурбонов ("Истиклол"), Раҳматшо Раҳматзода ("Равшан"), Ҳайдар Сатторов, Бекмурод Хаитов (иккиси – "Вахш"), Фахриддин Ахтамов ("Хўжанд"), Жонибек Шарипов (ЦСКА);

Ярим ҳимоячилар: Алишер Шукуров ("Динамо", Грузия), Руслан Хайлоев ("Тюмень", Россия), Жоми Назаров ("Сарриа", Испания), Амадони Камолов ("Истиқлол"), Азизбек Хаитов ("Равшан"), Шуҳрат Элмуродов, Фаридун Давлатов (иккиси – "Регар-ТадАЗ"), Шохрух Сангов, Тохиржон Тагойзода (иккиси – "Хосилот");

Ҳужумчилар: Шаҳром Самиев ("Андижон", Ўзбекистон), Далер Шарипов ("Металлург", Ўзбекистон), Рустам Соиров, Мехрон Мадаминов (иккиси – "Истиқлол").

Рейтинг: +4   

Комментарии

   
04 апр 12:57:29
Рахматилло Исманов
Самиев топурар булсаяя....
   
04 апр 00:10:22
Andulnabi
Biznikilar ham ertarok borishsa bo'midimi havosiga yaxshigina moslashardi
   
03 апр 20:32:16
ZOKIRJON MAXMUDOV
Испанияда хам ўйинчиси бор экан, қойил.
   
03 апр 19:30:21
Olmaliq.uz
Juda qiziq chempionat boʻladiganga oʻxshaydi. Sensatsiya koʻp boʻladiyov
   
03 апр 17:49:15
HAVASKOR JURNALIST
Metallurg akademiyasining mevasi bu bola
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика