RU

Последние новости

02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  14 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Тожикистон Суперкубогида гол урган ўзбекистонлик футболчи ўйиндан сўнг нималар деди? Новости

Тожикистон Суперкубогида гол урган ўзбекистонлик футболчи ўйиндан сўнг нималар деди?

Тожикистон Суперкубоги доирасидан ўрин олган учрашувда "Истиқлол" ва "Хўжанд" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Тенгма-тенг курашлар остида ўтган баҳснинг иккинчи дақиқасида хўжандликлар ҳисобни очишди. Гол эса ўзбекистонлик футболчи Санжар Рихсибоев ҳисобига ёзилди. Афсуски, унинг голи жамоасининг ғалабаси учун етарли бўлмади. Якунда Душанбе жамоаси совринни боши узра баланд кўтарди. Беллашувдан кейин ҳамюртимиз Санжар Рихсибоев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун икки жамоа учун ҳам қизиқарли ўйин бўлди деб айта оламан. 75-дақиқага қадар ғалаба қозониб тургандик. Икки дақиқада гол ўтказиб юбориб баҳсни бой бериш аламли бўлса керак. Рақибимиз Тожикистоннинг энг кучли жамоаси ҳисобланарди. ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга жуда яқин келганди. Аммо, биз ҳам муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Мураббий танаффусда барчаси ўз қўлимизда эканлигини таъкидлади. Ўйинни назорат қилган ҳолда вазиятлардан унумли фойдаланишимиз кераклигини тушунтирди. Биз футболчилар яратган вазиятларимизни голга айлантирганимизда балки, бари бошқача кечиши мумкин эди. Нима ҳам дердим? Ҳаёт давом этади. Тўхтаб қолмаймиз. Бу мағлубият бизни янада кучли қилади. Қалбан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизни олдинда бошланажак чемпионат баҳсларида ғалабалар билан хурсанд қиламиз деб ўйлайман",- дейди ярим ҳимоячи.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика