RU

Последние новости

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" Новости

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси бош мураббийи Саад Ал Шеҳри Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Учрашув биз кутгандек қийин руҳда ўтди ва икки жамоанинг ҳам майдон марказини назорат қилишга уринишига гувоҳ бўлдик. Биз кучли ва тактик жиҳатдан уюшқоқ жамоага қарши ўйнадик. Беллашув тенг курашлар остида ўтди, аммо Ўзбекистон вазиятлардан унумли фойдалана олди. Иккинчи бўлимда имкониятлар юзага келтириб, ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо гол ура олмадик.

Баъзи вазиятларда хотиржамроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Мен мағлубиятда футболчиларни айблай олмайман, чунки Ўзбекистон турнир фаворитларидан бири эди.

Яҳёнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди. Уларнинг бу усули ҳимоячиларимизни чекинишга ва бир чизиқда туриб, рақибни ўтказиб юбормаслик учун шиддатлироқ ўйин намойиш этишга мажбур қилди.

Биз турнирнинг ушбу босқичидан енгиб ўтишни ҳамда ярим финал ва Париждаги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишни интиқлик билан кутаётган эдик, аммо биз қийин рақибга дуч келдик. Мағлубият учун саудиялик мухлислардан узр сўраймиз. Бу ўйинни хурсанд ҳолда тарк этмадик, лекин ўзимиз учун келажак авлодни кашф этдик. Мағлубият ўтмишда қолди, эндиликда Саудия футболига хизмат қиладиган ёш авлодни шакллантиришга эътибор қаратамиз", — деди Ал Шеҳри.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика