RU

Последние новости

12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  1 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  7 07:50Элдор Шомуродов Италияда  18 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5

Усмон Тошев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ» Новости

Усмон Тошев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ»

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.

Кеча Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган қуръада Тожикистон "F" гуруҳидан жой олди. Қўшниларимизга Япония, Қирғизистон, Мьянма ва Мўғулистон терма жамоалари рақиблик қилишади.

- Қуръа жуда қизиқарли бўлди. Кузатдик, ҳаяжонландик, жуда қизиқ бўлди. Бизга яхши гуруҳ тушди. Япониядек кучли жамоа бор, қолганлар билан эса кучимиз деярли тенг. Ҳар бир баҳсда ижобий натижа учун курашамиз. Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ. Барча ЖЧ-2022 саралаши кейинги босқичига чиқишга ҳаракат қилади, шу боис биз яхши тайёрланамиз. Қачон ким билан ўйнашимизни биламиз. Ҳиндистондаги мусобақада КХДРга қарши финал учрашуви 5 сентябрь куни Душанбеда бўладиган Қирғизистонга қарши илк ўйинимизга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради, - дейди Тошев Тожикистон футбол Федерацияси матбуот хизматига. 

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Япония - жуда кучли жамоа эканлигни биламиз, қитъамизнинг энг кучлиларидан бири. Қолган жамоалар ҳам яхши савияда. Гуруҳдошларимизни ўрганишни бошлаб юбордик.

- Гуруҳ тақвими сизга маъқул келдими?
- Биз учун тақвим жуда қулай. Энг узоқ сафар Японияга бўлади ва у кейинги йил июнь ойида бўлади. Унгача тайёргарлик кўриш учун вақтимиз бўлади.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика