Тожикистон бош мураббийи: "Тикланиш учун жуда оз фурсат берилди"
28 янв 2023 16:48
Новости
Тожикистон бош мураббийи: "Тикланиш учун жуда оз фурсат берилди"
"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023" мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Тожикистон (0:16) Эрон учрашувидан сўнг тожиклар устози матбуот анжуманида иштирок этди.
"Аввало рақибларни табриклайман. Биз Осиёнинг энг кучли футзал жамоасига қарши ўйнадик. Бу жуда катта мактаб. Лекин ташкилотчилик борасида битта эътирозни айтмасак бўлмайди. Биз кеча куннинг 2-ўйинида майдонга чиққандик. У соат 19:00да якунланди. Бугун 14:00да яна ўйнаяпмиз. Орада тикланиш учун 19 соат бериляпти холос. Ўйлашимча, бу етарли эмас. Шунингдек, бизда лига йўқлигини ҳам инобатга олишингизни сўрардим. Жамоамизда футбол жамоаларидан келган қизлар ўйнашяпти. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатади", — дейди Мустафо Афшари.
Комментарии