RU

Последние новости

20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  64 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  47 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  16 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26

Тоғасининг изидан борган Рустам Ашурматов 24 ёшга тўлди Новости

Тоғасининг изидан борган Рустам Ашурматов 24 ёшга тўлди

Жанубий Кореянинг "Гванжу" клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бугун 24 ёшни қарши олди.

Легионер сифатида хорижда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган, минглаб мухлисларнинг ёқимтойига айланган Рустам Ашурматов миллионлар ўйинига кириб келиши ҳақида шундай ҳикоя қилади.

"Футболга кириб келишимга биринчи ўринда тоғам, Бахтиёр Ашурматов сабаб бўлганлар. Уларнинг ўйинларини томоша қилиб футболга қизиқишим пайдо бўлган. Бобом худди тоғам синагри футболчи бўлишимни истаган ва Қўқондаги "Кимёгар" футбол мактабига олиб борганлар. 6 ёшимдан "миллионлар ўйини" сир асрорларини ўргана бошлаганман.

"Бунёдкор"га қандай келиб қолганман? Ўша пайтда жамоа номи "Қурувчи" эди. Клуб барча вилоятларда ёш футболчилар иштирокида турли мусобақалар ташкил этарди. Қўқондаги мусобақада мураббийлар 20 нафар футболчини танлаб олишган ва Тошкентга келганмиз. Пойтахтда 20 нафар футболчи ўртасида ҳам танлов бўлган ҳамда мураббийлар 3 нафар ўйинчини жамоага қабул қилишни эълон қилишган. Мана шу уч футболчи орасида мен, Акром Комилов ва Иброҳим Ғофуров бор эди. Шу тариқа пойтахт жамоасига келганман".



Унинг иқтидорини пайқаган ва жангчиларга ҳос ҳаракатларини кўра олган ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев Рустам Ашурматовни Эрондаги Осиё чемпионати ва БААдаги Жаҳон чемпионатига олиб боради. Қаҳрамонимиз ўзига юклатилган ишончни оқлаётган, терма жамоада Иброҳим Абдуллаев билан ажойиб ҳимоя жуфтлигини ҳосил қилганди. Амирликларда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мундиалнинг биринчи турида Панама дарвозасини ишғол қилади. Кейинги йилларда ҳам у ёшлар терма жамоамизнинг муҳим фигураларидан бирига айланди. Ёшлар терма жамоамизга устозлик қилаётган Равшан Ҳайдаров Ашурматовга ишонч билдиришда давом этди. 2015 йил Янги Зелландиядаги Осиё чемпионатидан сўнг Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи даврасида "Бунёдкор" жамоаси асосий таркибига жалб этилди. Тез орада ёш Ашурматов жамоа мудофаа чизиғининг ишончли вакилига айланди. Бу пайтда у 19 ёшда эди. 2016 йилги мавсумда у "Бунёдкор"нинг алиштириб бўлмас футболчиси сифатида гавдаланди. Ўша мавсумда у хорватиялик Юритса Булят билан метин ҳимоя қўрғонини ҳосил қилди. Натижада "Бунёдкор" ушбу мавсумда ўз дарвозасидан энг кам тўп олиб чиққан жамоа бўлди, 30 та учрашувда 13та гол ўтказиб юбориш юқори кўрсаткич саналарди. Якунда эса жамоа билан бирга кумуш медалларига эга чиқди.



2018 йил Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида олимпия терма жамоаси таркибида олтин медалларга сазовор бўлди. Финалда Вьетнам дарвозасига гол урди. Қайсидир маънода ғалабага катта ҳисса қўшди дея оламиз.

Ўтган мавсум аввалида фаолиятида илк бор легионер мақомини олди ва Жанубий Кореянинг "Гванжу" клубига кўчиб ўтди. Янги жамоасига тезда мослашиб олган Рустам Ашурматов ҳозирга қадар жамоасининг муҳим футболчиси сифатида тўп тепиб келмоқда.

Сайтимиз ижодкорлари номидан Рустам Ашурматовга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика