RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Тимур Турдиев: “Жамоа ғалаба йўлида ҳарактер кўрсатишди” Новости

Тимур Турдиев: “Жамоа ғалаба йўлида ҳарактер кўрсатишди”

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Турдиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин борасида

“Жуда қийин ўйин бўлди. “Хоразм” кучли жамоа эканини кўрсатиб берди. Шу ўринда шогирдларимизга миннатдорчилик билдираман. Охирги дақиқаларга қадар курашди ва ғалаба йўлида ҳарактер кўрсатишди. Биз мазкур ўйинга пуҳта тайёргарлик кўргандик. Мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдирган бўлардим. Улар ҳам бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлади. Кейинги баҳсларга ҳам тайргарликни давом эттирамиз ва ижобий натижалар кўрсатмоқчимиз.

Арислан Юсупбаев борасида

Арислан Юсупбаев жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган. Шу сабабли уни асосий таркибда туширмаяпмиз. Бугунги беллашувда ҳам захирадан сафга қўшилиб, қаҳрамон сифатида майдонни тарк этди дея оламан. 

Қурбонов ва Машариповни тарк этгани хусусида

Миржалол Қурбонов ва Темур Машариповни тарк этгани борасида аниқ маълумотга эга эмасман. Буни клуб раҳбариятидан сўраганингиз маъқул. Чунки мен кўп вақт жамоа билан бирга бўлмадим. Шу сабабли бу саволга жавоб бера олмайман.

Молиявий ҳолат борасида

Ҳозирда молиявий томонлама муаммолар бўлиб турибди. Лекин тез орада вазиятдан чиқиб кетамиз. Бу вақтинчалик ҳолат деб биламан. Раҳбарият таъкидлашича, ойни якунига қадар барча қарздорликлар ёпилади. 

Ҳакамлар ҳақида

Ҳакамлар борасида гапира олмайман. Чунки уларнинг ишини кўриб чиқадиган қўмита бор.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика