RU

Последние новости

11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  0 11:42"Насаф"да нима гаплар?  5 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  10 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  4 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0

Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" Қирғизистон кубоги соҳиби бўлди Новости

Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" Қирғизистон кубоги соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик футболчи Тимур Талипов тўп тепаётган "Алай" жамоаси Қирғизистон кубогида зафар қучди.

Финалда "Абдиш - Ата"га қарши майдонга чиққан ўшликлар 36-дақиқада Инкум томонидан урилга ягона гол эвазига ғалаба қозонди ва бош совринга эга чиқди. Ушбу учрашувда "Алай" таркибида ҳамюртимиз Тимур Талипов фаол ҳаракат қилди ва жамоасининг муваффақиятига ҳисса қўшди. Финал ўйинидан сўнг Тимур Талипов сайтимизга ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

"Ички чемпионатда натижамиз яхши бўлмагани сабабли кубок баҳсига жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Жамоадаги кўп футболчилар пандемия сабаб яхши ҳолатда эмасди. Лекин, кубокда ғолиб чиқиб ўз мақсадимизга эришдик. Барча жамоалар кубокни олишга муносиб ўйин кўрсатди. Омад биз томонда бўлди. Жамоамиз 2013 йилдан Қирғизистон кубогида ғолиб чиқа олмаётганди. Шу сабабли биздан барча ғалабани кутди. Пандемия нафақат футболга балки, барча спорт турларига ўз таъсирини ўтказди. Чемпионат баҳсларига тайёргарлик кўришимиз ва тикланишимиз қийин кечди. Барча йиғинларда тайёргарликни бошидан бошлашга мажбур бўлдик. Мухлисларсиз ўйнаш икки ҳисса қийинчилик туғдирди",- дейди Тимур Талипов.  



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика