RU

Последние новости

08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  0 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  1 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  6 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6

Тимур Кападзе: "Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор" Новости

Тимур Кападзе: "Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" 1:1 учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Пахтакор"га қарши биринчи бор ўйнаётганимиз йўқ. Бу жамоага қарши ўйинлар ҳар доим қизиқарли ўтади. Кўрдингиз, бугунги учрашув ҳам ҳар томонлама қизиқарли руҳда ўтди.

Камчиликларимиз бор, йигитлар қаердадир ёшлик қилишаяпти, баъзида эса шошилиб қолишаяпти. Имкониятларимиз бўлди, бугун ютиб кетсак ҳам бўларди. Йигитларга умумий ўйин учун раҳмат айтаман, улар бугун охиригача курашишди.

- Биринчи бўлимда жамоангиз қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Уларга гол уриш учун нима халақит қилди деб ўйлайсиз?

- Ҳозир шу ҳақида айтдим, бизда йигитлар барчаси ёш. Шу сабабдан ҳам вазиятлардан фойдаланишда уларга тажриба етишмаяпти. Бундан ташқари рақиб "Пахтакор" ва бу жиҳат уларни ҳаяжонга солган бўлиши мумкин. Лекин, йигитлар бугун охиригача курашишди, уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Назаров бугун кўплаб вазиятларда жамоани голдан сақлаб қолди. Уни бугун энг яхши бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Натижа бор бўлса, биз жамоадаги ҳар бир футболчи энг яхши. Ҳар ким ўз вазифасини бажараяпти. Назаров бугун ҳам, олдинги ўйинларда ҳам яхши ҳаракат қилиб келаяпти. 

- Ўзбек футболини кучли бешлик чемпионатлари билан солиштириш қийин. Бироқ, шундай бўлса ҳам, айтиш жоиз, ҳакамлар учрашувлар давомида кўп ҳуштак чалиши, карточка бериладиган вазиятда бермасдан, аксинча холатда кўрсатиши ўйинларни бузиб қўймаяптими?

- Инсон хато қилиши мумкин. Масалан, кўраяпсиз, футболчилар ҳам ўйин давомида хато қилишаяпти. Ҳакамларни ҳам раҳбарияти бор, уларнинг ишини назорат қилувчи экспертлар фаолияти йўлга қўйилган. Биз футболчи хато қилса, албатта бу борада ҳисоб сўраймиз. Худди шу каби ҳакамлардан ҳисоб сўрайдиган марказ бор. Улар ҳам ўсишаяпти. Ўзбек футболини кўтармоқчи бўлсак, барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Биринчи бўлимда юзага келган баҳсли вазиятда ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни кўрсатаяпти. Ўйинда ВАР бор, шу сабаб ўйнашга қўйиб бериши керак эди. Хатолар атайин қилинаяптими, ёки тасодифми, буни мен билмайман.

- Таркибни кейинги ўйинга, яъни "Навбаҳор" билан учрашувга қараб танлагандек туюлдингиз...

- "Пахтакор" билан шу учинчи бор тўқнаш келишимиз. "Навбаҳор" билан ҳам ўйнаганмиз. Кучли жамоаларга қарши ўйин ҳар доим биз учун фойдали бўлади.

- Осиё чемпионатидан сўнг жамоангиз футболчиларида ўсиш кўзга ташланди. Уларда ўзларига бўлган ишонч янада шакллангандек кўринмоқда. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Тўғри, халқаро тажриба футболчига кўп нарса беради. Ўша жойда бориб ўйнамагунча бунақа тажрибани олиш қийин. Осиё чемпионати бизнинг йигитлар учун анча фойдали бўлди. Ҳар куни назарий ва амалий машғулотларда ишлаярмиз, бу барибир ўз натижасини бериши керак.

- Тимур ака, охирги вақтлар билан солиштирса, ўтган йилдагидан кўра асабийроқ кўринаяпсиз...

- Тўғри, асабийлашиш бу хавотирли холат. Аммо, буларнинг барчаси ўйиннинг эмоциясидан келиб чиқади. Мен ҳам футболчилар билан майдондаман, кимдир хато қилса, асабийлашишим табиий.

- Муҳаммадали Ғиёсов таркибда энг техникаси кучли футболчилардан саналади. Аммо, унда вазиятларни якунлашда муаммо бордек...

- Тўғри, футболнинг асосини фақат техника ташкил этмайди. Муҳаммадали ёмон ўйнаётгани йўқ, у ҳам бошқа футболчилар каби ўйиндан-ўйинга ўсиб боради. Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор, бир ота-она ўғлини у кишининг олдига олиб келиб, "бир кўринг, кетма-кет 4-5 та футболчини алдаб ўтаяпти" дейишганида, Вазгенович "унда ўғлингиз узатма беришни билмас экан-да" деб жавоб берган экан. Жамоамиз футболчилари ҳали ёш ва ўйинлар давомида янада кучли бўлишади.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика