RU

Последние новости

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  833 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  8 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Тимур Кападзе: “Хитойни ютсак, Жанубий Корея билан ҳақиқий жанг бўлади” Новости

Тимур Кападзе: “Хитойни ютсак, Жанубий Корея билан ҳақиқий жанг бўлади”

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси ва Тошкентнинг “Локомотив” клуби сардори Тимур Кападзе чемпионат ўйинлари ва Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ҳақида интервью берди.

-  "Металлург"га қарши учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозондинглар. Бекободликлар "Локомотив" учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Ушбу жамоага қарши учрашув қанчалик қийин бўлди?

-  Тўғри “Металлург”га қарши ҳам доим курашларга бой қийин учрашув бўлган. Ғалаба қозониш биз учун осон бўлмади. Биринчи бўлиб ҳисобни очганимиз биз учун фойдали бўлди. Рақиб дарвозасига иккинчи голни урганимиздан сўнг ғалаба қозонишимизга шубҳа қолмади.

-  Бу йилги чемпионатимиз қай даражада ўтмоқда деб ўйлайсиз?

-  Бу йилги чемпионатимиз анча қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтмоқда. Бошланишидан “Динамо” кейин “Қўқон-2912” ҳозир эса “Бухоро” клуби бизни тақиб қилиб келмоқда. Бизга қараганда қолган жамоаларда очколар фарқи унчалик катта эмас. Бу эса чемпионатда қизғин кураш бўлаётганининг исботи.

-  Олдимизда турган Хитой терма жамоасига қарши учрашув олдидан қандай фикр билдирасиз? Биз Марчелло Липпи бошқараётган терма жамоани мағлуб эта оламизми?

-  Тўғри, миллий терма жамоамизни иккита муҳим ўйинлар кутмоқда. Мени фикримча ҳозирда энг муҳими бу Хитой терма жамоаси. Чунки меҳмонда ғалаба қозонсак бизни 5 сентябрь куни ҳақиқий жанг кутади. Шу жумладан ҳозир ҳамма кучни ва бор эътиборни Хитой билан бўладиган ўйинга қаратиш зарур. Хитой терма жамоасини Тошкентда мағлуб этганмиз, терма жамоамиз улардан ҳар тарафлама устун эканлигини кўрдик. Лекин ҳозирги кунда Хитой терма жамоаси янги мураббий қўл остида бизга қарши қандай ўйин кўрсатишини ҳеч ким олдиндан айтиб бера олмайди. Ўзбекистон терма жамоаси фақат ғалаба ҳақида ўйлаши керак ва сафардан 3 очко билан қайтиш керак. Ўз уйимизда эса Жанубий Корея билан бўладиган учрашувда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши билан кореяликларни мағлуб этамиз. Чунки мен футболчиларимизга ишонаман. Уларни ҳар доим қўллаб-қувватлашимиз керак. Терма жамоамизга олдинда турган иккин ўйинда омад тилайман. 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика