RU

Последние новости

06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   0 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  5 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  28 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  3 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  22 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1

Тимур Кападзе: "Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди" Новости

Тимур Кападзе: "Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди"

"Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Олимпик" устози Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин яхши ўтди, ҳар икки жамоа ҳам ўз режаси билан тушгани кўринди. Биринчи учрашувдан кейин биз ҳам уларни ўргангандик. Ўз навбатида улар ҳам жамоамизни ўрганган бўлиши керак. 

Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, яхши имкониятларимиз бўлди. 

Лекин, афсуски VAR орқали пенальти қўйилди ва гол урилди, пенальти бормиди ёки йўқ? Билмайман. Бу борада саволлар бор. Бизнинг ҳужумимизда эса пенальти берилмади, дарвозабон футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатганди. Бу вазият ўйинни бузди деб ўйлайман. Бундай осон пеналтилар қўйилмайди. 

Қизил карточка ҳақида гапирсак, бундай ҳолат уларда ҳам бўлганди. Ҳакам Турдалиевни кечирди, бизнинг футболчини эса кечирмади. 

Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди. Алам қилаётгани - ўз ўйинимиз сабаб ютқазганимизда ҳам майли эди. Баъзи сабаблар йигитлар рухиятига таъсир қилди.

Ҳакамга катта эътироз йўқ, у ёш ҳакам. VARда эса тажрибали ҳакам ўтирганди. У вазиятни кўриб чиққан ҳолда ҳулоса қилиши керак эди.

- Жасур Жалолиддинов ўтган йили майдон марказида катта ҳажмда иш бажараётганди. Унинг йўқлиги билиниб қолмоқда...

- Жасурнинг ўрни албатта ўзгача. У индивидуал маҳорати эвазига ҳар бир жамоани кучайтира олади. Унинг ўрнидаги бошқа йигитларимиз ҳам ёмон ўйнашаётгани йўқ. Ўйиндан-ўйинга улар кучайиб боришади. Улар яхши ўйнашди. 

Ўйин осон ўтмади, бундай ҳимояни ёриб ўтиш учун индивидуал маҳорат ва бошқа жиҳатлар керак бўлади. Аммо бугун камида битта голлик вазият яратгандик. Афсуски гол ура олмадик ва пенальтидан гол ўтказиб юбордик.




- "Олимпик" рақибдан яхшироқ ўйин кўрсатгандек кўринди. Нима сабабдан футболчиларингиз узоқдан зарба бермай, дарвоза томон ёриб кирмоқчи бўлишди?

- Тўғри айтасиз. Эътибор берган бўлсангиз, бу нарсадан майдонда ўзимнинг ҳам жаҳлим чиқди. Бу тажриба орқали келадиган нарса. Баъзи вазиятларда узоқдан зарба бериш орқали ҳужумни якунлаш мумкин эди.

Зарба бермаса қандай гол уриш мумкин? Ўйин даражаси, ёки бошқа жиҳатлар балки йигитларга таъсир қилгандир. Мавсум энди бошланди. Мамасидиқов ҳам жароҳатдан энди қайтди. 

Баъзи йўқотишларимиз бор - марказий ҳужумчиларимизнинг икки нафарида жароҳат бор. Бугун ёш ҳимоячимиз Беҳруз Жуматовни майдонга туширдик. У ўзини яхши кўрсата олди. У учун хурсандман. Ўйинни бузиб қўймай, яхши ўйнаб берди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
10 мар 00:39:39
Зинуp
Судя твда ассалом Узбекистонда чикадиган болларга ухшар экан)
   
09 мар 23:34:41
Farrux Do'stmuhammedov
Bu xakim manimcha tupoy bosa kere chchib qoyibdiku keremas bunaqa xakamla bizi futbolga maladoyla
   
09 мар 19:19:16
Bill Junior
Omad Olimpik.
Ygʻloqili utmid .
Arabla bilanam babr wunaq bosimda oʻynisa
   
09 мар 19:17:23
Boy bu ... buncha nom tanlash qiyin.
Bu yil hakamlar asosiy o'rinda
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика