RU

Последние новости

16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  1 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  46 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2

Тимур Кападзе: "Саралашдаёқ кучли рақиб билан ўйнашимизнинг ҳикмати бор" Новости

Тимур Кападзе: "Саралашдаёқ кучли рақиб билан ўйнашимизнинг ҳикмати бор"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе бир неча соат олдин бўлиб ўтган U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига ташланган қуръа натижалари бўйича фикрларини билдирди.

"Қуръа бўлиб ўтди, рақибларимиз маълум. Албатта гуруҳдаги учта рақиб орасида энг жиддийси Эрон. Лекин бу ерда қўрқадиган жойи йўқ, деб ўйлайман. Насиб қилса, уйда ўйнаймиз. Биринчи ўрин билан чиқишга ҳаракат қиламиз. Тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз аниқ. Осиё кубогига йўлланма олиб, у ердан Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз керак.

Эрон билан охирги турда ўйнаймиз. Гуруҳ ғолиблиги учун улар билан кураш олиб боришимиз аниқ. Ўтган Осиё кубогида Эрон билан гуруҳда тўқнаш келган эдик. Озми-кўпми маълумотга эгамиз. Афғонистон ва Гонконг ҳақида маълумот тўплаймиз. Бизга Эрон тушганининг ҳикмати бордир, кучли рақиб балки камчиликларимизни кўрсатиб берар. Кучимиз ва имконият даражамизни биламиз. Ўша паллада оптимал формада бўлиб, яхши натижа билан мухлисларни хурсанд қиламиз",- дейди Тимур Кападзе.



Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика