Тимур Кападзе: "Рақиб тартибли ўйнаган бўлса-да, вазиятлар ярата олдик"
13 окт 2023 22:45
Новости
Тимур Кападзе: "Рақиб тартибли ўйнаган бўлса-да, вазиятлар ярата олдик"
- Ўйин яхши бўлди. Икки жамоа ҳам тезкор футбол кўрсатди. Ҳар тарафлама фойдали ўйин бўлди дея оламан. Футболчиларни синаб олишга ҳам улгурдик. Рақиб кучини ҳам кўриб олдик. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман, сабаби икки жамоа ҳам хавфли вазиятлар яратди. Ушбу ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва ҳулоса чиқарамиз.
Умарали Раҳмоналиев: - Ўйин қизиқарли кечди. Испания терма жамоасини ўйиндан аввал таҳлил қилиб чиққандик. Бугун ҳар бир рақибга қарши бемалол ўйнай олишимизни исботладик.
- Бугунги учрашувда гол ура олмадик. Бугун ҳужум чизиғимизга нима етишмади?
- Рақибимиз анча тартибли ўйин намойиш этди. Лекин биз вазиятлар ярата олдик. Биринчи таймда бир нечта вазиятларимиз бор эди. Айрим вазиятларда тўпни кўпроқ ушлаб юбордик. Вазиятларни якунлайдиган футболчи топилмади. Рақиб ҳам кўп вазиятлар яратишга йўл қўймади. Кўп зарбаларимизни блоклай олишди.
- Саидазамат Мирсаидов ўйиннинг дастлабки дақиқаларида жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг жароҳати қанчалик оғир?
- Ўйиндан аввал барча футболчиларга имконият бермоқчи эдим. Саидазаматнинг жароҳати унчалик оғир эмас. Унинг ўрнига майдонга тушган футболчи ҳам яхши харакат қилди ва унинг майдонда йўқлигини билдирмади.
- Майдон маркази ҳар доим кучли бўлган Испанияга қарши ўйнаш қанчалик оғир кечди?
Умарали Раҳмоналиев: - Ўзингиз таъкидлаб ўтганингиздек Испания терма жамоасининг яримҳимоячилари ҳар доим жуда юқори даражали футболчилар бўлишган ва мен бундан ҳабардор эдим. Менинг фикримча барча жамоаларга қарши ўйнай оламиз. Фақатгина иштиёқ бўлиш керак. Ўзбек футболчилари бутун жаҳонда ўз номига эга фақат биз буни майдонда исботлашимиз керак. Албатта ўйин давомида қийинчиликлар бўлди, аммо менинг фикримча бугун уларга қарши муносиб ўйин кўрсатдик.
- Бизнинг голларимиз кўпроқ индивидуал маҳоратга боғлиқ бўлиб қолмаяптими?
- Ҳужумда индивидуал ҳаракат бўлмаса вазиятлар яратиш қийин масала. Тўп ҳужумчига етиб келгунга қадар бутун жамоадан ўтади. Ҳимояни ёриб ўтиш учун кўпроқ индивидуал ҳаракатларни амалга ошириш керак. Бугун йигитлар бироз кўпроқ тўпни ўзларида ушлаб юборишди. Биз жамоавий комбинациялардан ҳам кўп фойдаланамиз.
- Йиғинларда керакли футболчиларни ҳар доим ҳам таркибга жалб қила олиш имконияти бўлмаяпти. Бу сизга қанчалик ноқулайлик туғдирмоқда?
- Биринчи навбатда футболчиларнинг катталар миллий терма жамоага жалб этилаётгани қувонарли. Бироқ улар терма жамоада асосан захирада қолиб кетишмоқда, бизда эса улар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишар эди. Миллий терма жамоа ҳаммадан устун. Терма жамоага жалб этилган футболчиларни ўрини боса оладиган ўйинчиларимиз бор.
- ФИФА кунларидан ташқарида Олимпия терма жамоаси йиғинига йўл олишингиз учун клуб билан келишмоқдасиз?
Умарали Раҳмоналиев: - Менинг шартномамда бундай банд йўқ. Терма жамоага жалб этилсам, клубим билан келишиб оламан ёки ассоциация ҳодимлари алоқага чиқишади ва музокара олиб боришади. Биз футболчилар аскарларга ўхшаймиз, фақат биз ватанимиз шарафини майдонда ҳимоя қиламиз.
- Биринчи ва иккинчи бўлимда таркибларнинг қайси биридан кўпроқ қўнглингиз тўлди?
- Йиғинга жалб этилган барча футболчилар мен учун энг зўрлари. Икки таркибимиз ҳам яхши ўйин намойиш этди. Тўғри хатолар ҳам бўлди, аммо хатолар устида ишлаймиз ва уларни тўғирлаймиз.
Комментарии