RU

Последние новости

11:18Роналду Луис Диасни “Ал-Наср”да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  2 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  2 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  6 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2

Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) Новости

Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Тимур Кападзе ва Одилжон Ҳамробеков ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Қирғиз Республикасига қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Эртага бизни қизиқарли баҳс кутиб турибди. Ўйлайманки, биз эртанги баҳсга тайёрмиз. Ўз уйимизда ўйнаймиз. Бугун сўнгги машғулотни ўтказамиз. Барчаси жойида" - дея фикр билдирди Тимур Кападзе.

Биринчи навбатда, бутун жамоа номидан, сўнгги уч ярим йилни биз билан бирга ўтказган Сречко Катанецга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бош мураббийимизга қаттиқ соғлиқ тилаймиз. Ўйинга тўхталадиган бўлсак. Ўйин аҳамиятини сизлар биздан ҳам яхшироқ тушуниб турибсизлар. Биз эртага бир жамоа бўлиб ҳаракат қилсак, ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз" - деди Одилжон Ҳамробеков.


- 2011 йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қирғизистонга қарши икки учрашувда қатнашган эдингиз. Икки баҳсда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган эди. Ушбу учрашувларни эслайсизми?

- Албатта, аммо у вақтдаги ўйинларни эртанги баҳс билан солиштириш қийин. Футбол кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Биз ўша вақтлари Қирғизистон билан кўп маротаба тўқнаш келганмиз. Қирғиз футболи ҳозирги кунда ўсишмоқда. Ўйлайманки, эртага жамоамиз кучли ва яхши ўйин намойиш этади.




- Саволим Эронга қарши кечадиган кейинги учрашув ҳақида эди. Теҳронга етиб бориш масалаларида муаммолар кузатилмайдими?

- Ҳаммаси жойида. Барчасини режалаштирганмиз. Теҳронга тўғридан-тўғри рейс орқали учиб борамиз ва ортга "чартер" рейсда қайтамиз. Қаерда жойлашишимиз ҳам аниқ бўлиб улгурган, Теҳронга бундан аввал ҳам борганмиз.

- Қирғизистонга қарши ўйинга кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олдингизларми?

- Вақт бироз камроқ эди. Ҳозир ҳам машғулотимиз бор. Ҳаммаси жойида ва барча футболчилар соғ-саломат. Мен ФИФА кунларини олдинроқ бошланишини истаган бўлардим, аммо бу бизнинг қароримиз эмас. Ҳар бир футболчимиз эртага майдонга тушиб, ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этади.



- Ҳусниддин Алиқуловнинг йўқлиги ҳимоямизга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Бу футбол ва бундай ҳолатлар учраб туради. Терма жамоадаги ҳар бир футболчи тайёр бўлиши керак. Шу сабабли, Ҳусниддин ўрнини билинтирмаймиз деган умиддаман. Жароҳатлар футболнинг бир бўлаги. Нима бўлишидан қатъи назар биз асосий вазифамизни бажаришимиз керак.

- Ҳожимат Эркинов сўнгги паллада терма жамоага чақирилди. Бунга сабаб ўнг қанот ярим ҳимоясидан кўнглингиз тўлмаётганми? Шунингдек, Остон Уруновнинг ҳолати қандай?

- Остон бироз ноқулайлик ҳис этди ва шу сабабли кечаги машғулотларда охиригача иштирок этмади. Ҳозир у докторлар назорати остида, эртага якуний қарорни қабул қиламиз. Ҳожиматни эса кераклиги учун чақирдик. Олдинда яна битта баҳсимиз.

Одил Ҳамробековга савол

- Қирғизистонга қарши дастлабки учрашувдан олдин Сречко Катанец "эртага майдонда ким "босс" эканлигини кўрсатиб қўйишимиз керак. Биз Қирғизистондан кучлироқ эканлигимизни исботлашимиз зарур" деган эди. Эртанги ўйиндан олдинги кайфият ҳам шундайми?

- Майдонда фамилия ўйнамайди. Футболчи ўзи ҳаракат қилиши керак. Биз Қирғизистондан кучлироқмиз деб майдонга тушсак, бу бизнинг хатомиз бўлади. Биз ўзимизнинг маҳоратимизни, хоҳишимиз орқали намойиш этишимиз мумкин. Замонавий футболда ҳар қандай жамоа ҳар қандай рақибни мағлуб этиши мумкин эканлигига гувоҳ бўляпмиз. Битта ўйинга тайёргарлик кўриш осон. Бизда бундай кайфият ёки ҳолат йўқ.



Одил Ҳамробековга савол

- "Бунёдкор" стадиони сизга бегона эмас. Майдоннинг ҳозирги ҳолати қандай? Аввалги баҳсларда майдон ҳолати бўйича гап-сўзлар кўп бўлганди. Эртага аншлаг бўлиши кутилмоқда. Ушбу ҳақда ҳам фикр билдириб ўтсангиз...

- Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга ёрдам беради ва бизга юклатилган масъулиятни оширади. Майдон ҳолати жуда ҳам яхши эди, эртага майдон бўйича муаммо бўлмаса керак.

- Абдуқодир Ҳусановнинг терма жамоадаги лақаби "Сити"га ўтганидан кейин ўзгардими?

- Ҳусановнинг трансфери ёш футболчиларга кўпроқ мотивация беради. Машғулотларга келаётган мухлислар сони ҳам кўпайиб қолди. Абдуқодирнинг терма жамоадаги лақаби ўзгармади. У биз учун ҳали ҳамон ўша-ўша Абдуқодир.

- Терма жамоа сафидаги Суперлига футболчиларининг жисмоний ҳолати қандай? Улар 90 дақиқа ўйнай оладими?

- Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, жисмоний ҳолатимиз ёки бошқа жиҳатларга эътибор бериш керак эмас. Майдонга чиқиб, ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритишимиз шарт. Футбол жамоавий ўйин ва баҳс давомида футболчилар бир-бирини тўлдириши керак. Қани эди, бизда тайёргарлик учун бироз кўпроқ вақт бўлса, аммо бу иложсиз. Эртага барча энг яхши ўйинни кўрсатиши керак.



- Тимур ака, сиз Олимпия терма жамоамизни илк маротаба Олимпия ўйинларига олиб чиққан мураббий сифатида тарихдан жой олгансиз. Энди эса миллий терма жамоани ҳам илк маротаба мундиалга олиб чиқишингиз мумкин. Ушбу жиҳат сизга босим юклаяптими ёки қўшимча куч бермоқдами?

- Мен бу ҳақда ўйлаётганим ҳам йўқ. Мен ўз олдимга қўйган вазифани уддалашим керак. Эртага ўйинимиз бор, ундан кейин эса кейинги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Гуруҳимиздаги бошқа терма жамоалар бизга нисбатан "ўзига хос"(келишилган. таҳририят) ўйинлар кўрсатиши мумкинми?

- Менга умуман қизиғи йўқ. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Очколар йиғишда давом этишимиз керак. Рақиблар бизнинг ўрнимизни эгаллашни истайди ва шу сабабли улар бундай нарсаларга қўл уриши мумкин.

- Олимпия терма жамоасидан сўнг мураббийлик фаолиятингизда кичик танаффус рўй берди. Ушбу танаффус сизга қанчалик ёрдам берди?

- Ҳар бир баҳс бу алоҳида юк. Насиб қилган экан, Олимпиадага чиқиш насиб қилди. Бироз дам олгани, анча катта фойда берди. Фикрлашим ўзгарди. Терма жамоага келишим эса, тезда рўй берди. Бош мураббий соғлиғидаги муаммолар туфайли ўз лавозимини тарк этди. Терма жамоа менга бегона эмас, кўп йиллар давомида футболчи сифатида ўйнадим ва энди бош мураббий сифатида шу ердаман. Асосий эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган.

- Бишкекдаги учрашув анча қийин кечганди. Эртага ҳам шундай "хавфли" сценарий такрорланмаслиги учун нима қилишимиз керак деб ўйлайсиз?

- Биласиз, қўшничилик алоқаларимиз бор. Бу ҳам қўшимча босим юклайди ва ҳар бир баҳс ўзига яраша асабий бўлади. Эртага нима бўлишидан қатъи назар, рақибга имкон бермаслик ва ғалаба қозониш. Ўйин қандай кечишидан қатъи назар асосийси ғалаба қозониш.





Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика