RU

Последние новости

16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  22 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  10 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  13 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8

Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим" Новости

Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик" (0:6) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

"Бухоро" билан ўйиндан сўнг бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. "Шўртан"ни ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Улар ҳам "Бухоро" клубига мағлуб бўлишганди. Асрор Алиқуловни яхши биламан, у истеъдодли мураббий. Ўйинни қандай тузишни, жамоани тайёрлашни яхши билади. Бугун қизил карточкалар ҳам бўлди, ўйин натижасига бу ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бугун йигитлар яхши ўйнашди, ўйинда тезкор голлар киритишга муваффақ бўлдик. Бугунги ғалаба билан барча жамоамиз аъзоларини табриклайман.

- "Шўртан" бош мураббийи бугун жамоангиз ҳар томонлама маҳорат бобида устун ўйин кўрсатганини айтиб ўтди. Буни қандай уддаладингиз?


- Бунинг алоҳида сири йўқ. Тайёргарлик жараёнида футболчиларга тушунтираяпмиз, назарий ва амалий машғулотлар олиб бораяпмиз. Ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашамиз ва жамоани рақибдан келиб чиқиб тайёрлаймиз. "Шўртан" ҳозир ФИФА таъқиқи туфайли қийин вазиятда. Ўйлайман-ки, бу жамоа билан ҳали ҳаммаси яхши бўлади.

- Тимур ака, кўп йиллар футболчи сифатида ўйнагансиз. Тезкор гол жамоани руҳан тушкунликка тушишига сабаб бўладими?


- Ўйин 90 дақиқа давом этади. Гол урган жамоада ғалабага бўлган ишонч ортади.Тўп ўтказиб юборган жамоага руҳан таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Балки бугунги ғалабамизга тезкор гол ҳам сабаб бўлгандир. Бугун "Шўртан"да хатолар кўпайиб кетди. Учинчи голдан сўнг ўйин тақдири деярли ҳал бўлди.

- Пандемия даврида бир жамоага 5 нафар футболчини алмаштириш имкони берилди. Кейинчалик яна 3 нафарлик кўринишга қайтилди. Сизнингча, бунинг қайси бири яхшироқ?


- Албатта 5 нафар футболчини алмаштириш имконияти қолгани яхши эди. Мен ўзим ЎзПФЛ раҳбариятига ҳам бу борада фикримни билдирдим. Жамоада ўйнайман деб турган футболчилар кўп, 5 талик имконият кўпроқ футболчига ўйин амалиёти беришга замин яратади. Ҳозир 3 та деймизу, аслида 2 та деса ҳам бўлади. 2 нафар футболчини ўйинни кучайтириш мақсадида захирадан туширасиз, лекин 1 нафар захира имкониятини охиригача сақлаб туришингиз керак. Кимдир жароҳат ёки карточка олса мажбурий ўзгариш учун имкониятни ўйин охирига қадар сақлаб туриш лозим бўлади. 18 талик рўйхатга киритиш ҳам озгина ўйлантиради. Чунки 23 нафар футболчи билан келасиз, улардан 5 нафари қайдномага киритилмасдан қолишга мажбур. Расмий ўйинлардан ташқари қайдномага кирмай қолган футболчилар билан бўш жамоа топиб назорат ўйинларини ўтказаяпмиз. Муҳими барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ушлаб туришни мақсад қилганмиз.



Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика