RU

Последние новости

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  17 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Тимур Кападзе Паулу Бенту ҳақида фикр билдирди Новости

Тимур Кападзе Паулу Бенту ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе Паулу Бенту ҳақида фикр билдирди.

"Биз машғулотдамиз. Кўрдик, мураббий келганини. Келишув бўлгани ҳақида хабаримиз йўқ. Бу терма жамоа ватан жамоаси учун энг яхшиси бўлишини тилаймиз. Хайрли бўлсин. Бу жамоани ким бошқаришидан қаъти назар Ўзбекистон терма жамоаси учун мухлислик қиламиз. Мен ҳақимда илиқ фикрлар билдирганларга миннатдорлик билдираман. Барчага раҳмат айтаман.

Раҳбарият ҳам тажрибали ва ЖЧни кўрган мутахассисни олиб келиш ниятида. Ўйлайманки, бу балки яхшиликка. Биз ҳам доим ватанимиз термаси учун ёрдам берамиз. 

Раҳбарият қандай қарор қабул қилса, биз буни қўллаб турамиз. Биз мураббийга эмас, терма жамоага мухлислик қиламиз. Биринчи марта ЖЧга чиқдик. Вақт оз қолди ва биз бу турнирга яхши ҳолатда боришимиз лозим. Ким бўлишидан қаъти назар биз терма жамоага фойдамиз тегса, хурсанд бўламиз. 

Терма жамоа учун ҳаракат қилиш – шараф. Биз бу либос учун муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз. 

Худога шукрки, менга берилган вазифани бажардим. 34 йиллик орзуни амалга оширдик. Бундан барча хурсанд бўлди. Қолган барчаси яхшиликка бўлади. Кўряпсизлар, сўнгги йилларда юртбошимиз томонидан футболни ривожлантириш учун барча ишлар амалга оширилмоқда. Келажагимиз бундан-да яхши бўлади. 

Биз ўз устимизда ишлаймиз. Янада кучли бўлишга ҳаракат қиламиз. Ўша гап, терма жамоамиз яхши натижаларга эришишини тилаб қоламиз. Биз бундан фақатгина хурсанд бўламиз", – деди Кападзе.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика