RU

Последние новости

18:02"Металлург" - "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди  0 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  1 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  2 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  15 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  8 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  5 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  5 15:40"Фулхэм" - "Манчестер Сити". Таркиблар билан танишинг  9 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  6 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  12 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8

Тимур Кападзе — Ортга қайтган футболчилар, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳамда "Насаф" билан ўйин ҳақида Новости

Тимур Кападзе — Ортга қайтган футболчилар, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳамда "Насаф" билан ўйин ҳақида

Қишки трансферлар вақтида "Олимпик" жамоаси таркибида ўзгаришлар юз бермоқда.

Жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе бир неча кундан сўнг старт оладиган Суперлига баҳслари ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Қатардаги Осиё чемпионатига тайёргарлиги ҳақида фикрларини билдириб ўтди. "Олимпик" устози янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари билан ҳам ўртоқлашди. 

- Умуман олганда нафақат биз, балки Суперлиганинг барча жамоалари хорижда йиғин олиб боряпти. Биринчидан шароит томонлама, машғулотлар, кучли рақиблар билан ўйинлар учун бу қулай бўлди. Иккинчидан тикланиш ва юкламалар учун ҳам керак эди. Муҳими таркибимизда жароҳатланганлар йўқ. Қаердадир камчиликларимиз бўлди. Асосийси соғ-саломат қайтишди. Олдинда оғир мавсум кутмоқда. 

- Имкониятимиздан фойдаланиб олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни ҳам кўриб олдик. Тактик, амалий томонлама машғулотлар ўтказдик. Шу билан ФИФА кунларида кўришамиз. Биринчи йиғинимиз 18 март куни бошланади. Ҳозир 2-3та вариантларни кўриб чиқяпмиз. Режада ўртоқлик учрашувлари бор. Келиб битта тур ўтказиб, Осиё чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичига киришамиз. Сўнгги бир ҳафталик йиғинни БААда ўтказишни режалаштиряпмиз. Ўша пайтда барча яхши формада бўлиши муҳим. Легионерлар қачон етиб келишади, бу муаммо ҳам бор. Ўйлайманки, буни ижобий ҳал қиламиз. Олдимизда юқори мақсад турибди. 

- Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов каби футболчиларимиз борлигидан фахрланамиз. Улар ёрдам бера олмаса афсусланарли бўлади албатта. ЎФА томонлама ҳам, бошқа тарафлама ҳам буни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Бу футболчиларни жалб қилишда муаммо юзага келиш эҳтимоли бор. Ўйлайманки, ҳаммаси жойда бўлади. 

- Тимур Мамасидиқов ва Абдурауф Бўриевни ижарага олдик. Уларни қўйиб юбориш ниятим бор эди. Яхши таклиф қилса, ўйнаса қўйиб юбормоқчи эдик. Лекин раҳбарият билан гаплашиб ҳозирги кунда биз билан бўлгани яхши, деган қарорга келдик. Олдимизда турнир бор. Деярли клуби билан бўлмайди. Шартнома тузишди ва бизга ижарага беришди.  

- Биринчи ёки иккинчи тур осон рақиб бўлмайди. Насиб қилгани бўлади. "Насаф" каби кучли жамоа билан ўйнашимиз мен учун жуда яхши. Ўзимизнинг ўйинимиз, камчиликларимизни кўриб олиш имконияти бор. "Насаф"нинг ОЧЛдаги ўйинлари, таркибдаги янги футболчиларини кузатамиз. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. 

- Таркиб борасида катта йўқотишлар йўқ. Жасур Жалолиддиновнинг кетишига нормал қарадик. Янги футболчиларни кўриб чиқяпмиз. Тайёр футболчини олиш бизнинг фалсафамизга кирмайди. Уларни яна кўриб чиқамиз. Менинг вазифам уларни янада яхши ҳолатга олиб чиқиш. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Комментарии

+5   
13 фев 18:47:57
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Рахмат шу болагаям. Акли етгунича харакат килаяпти. Узимиздан хам яхши тренерлар чиксин.
+1   
13 фев 21:07:10
Realist 2
Shu prayekt juda yaxshi bo'ldi. Nasib qilsa o'z mevasini beradi.Legoinerlar bilan muammo bo'lishi turgan gap. Ayniqsa Abbos bilan. Yo'llanma qo'lga kritilsa, bu katta yutuq. Fransyada futbolchilarimizga top 5 dan ancha qiziqishlar bo'ladi. Futbolimizni kelajagi shu loyixa va uning muofaqiyatiga bog'liq.
+1   
13 фев 19:51:36
Bekzod Sharipov
Shaxsan men 23 yoshgacha olimpikka oxshagan legionerlarsiz klublarimiz 4 5 ta bo'lishini va ularga hamma sharoit: maydon, qulay ixcham stadion, jismoniy tayyorgarlik bo'yicha kuchli murabbiylar va kuchli sparring raqiblar topib berilishini xohlardim. Terma jamoamiz bazalari bo'lsin. Kuchli yevropa jamoalari bn yoshlari bn o'ynasin
+1   
13 фев 19:25:37
Fenomen
Энг кучли таркиб бизда лекин олимпиядаги чикиш учун ажойиб таркиб бор лекин фойдаланиш имкониятини билмади куп асосий футболчилар легионерлар ва миллий жамомизга хам номзод хисобланишади муаммо манашунда айникса файзуллаев , хусанов, эркинов, рахмоналиев буларда катта тажриба бор
   
15 фев 14:19:01
Izzatillo89!
Олимпиадага чиқса куп футболчиларга харидорлар чиқади. Нематов, жалоллиддинов, давронов лар.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика