RU

Последние новости

19:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Лестер" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 19:28"Барселона" ёш бразилияликни қўлга киритмоқчи  1 19:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Венеция"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:56Ўртоқлик ўйини. Ўринбоев 88 ва 90-дақиқаларда гол уриб, Ўзбекистон U-23га Саудия Арабистонига қарши ўйинда иродали ғалаба тақдим этди  4 18:52"Тоттенхэм" — "Вулверхэмптон". Сон ва Кунья асосий таркибда  0 17:25"Манчестер Сити" Уокернинг ўрнига кимни олади?  0 16:58Алаба эртага "Реал" билан машғулотларга киришади. У бир йилдан ошиқ вақтдан бери футбол ўйнамади  2 16:32"Тотттенхэм" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 16:08"Ливерпуль" ва ПСЖ "Интер" ҳужумчиси учун курашмоқда  2 15:37"Бавария" "Ливерпуль" форвардини харид қиладими?  0 14:58Кьеза "Ливерпуль"дан кетишни хоҳламоқда  3 14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  6 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  8 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  2

Тимур Кападзе кечаги учрашув, Миср билан бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди Новости

Тимур Кападзе кечаги учрашув, Миср билан бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе кечаги учрашув ва Мисрга қарши иккинчи баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Кечаги учрашув ҳақида…

Испанияни кучини яхши билардик. Уларни ўрганиб чиқдик, ҳар бир баҳсларини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Бизга қарши ўтган аввалги ўртоқлик учрашувдаги ҳаракатларни ҳам кўриб чиқдик. Тўғри, бу таркиб Тошкентга келганлардан анча фарқ қилади, лекин мураббий ўша, тактика ўша. Тўғри Испания кучли, бироқ биз ҳам кучсиз эмасмиз. Жамоам ҳам кучли. Кучимиз етади деб ўйлайман. Қаердадир омад етишмади, ҳужумларимизда озгина аниқлик етишмади. Биз бунданда яхшироқ ўйин кўрсатишимиз мумкин эди деб ўйлайман. Шунинг учун ушбу ўйиндан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. Таҳлил қиламиз. Биз иккинчи учрашувга тайёргарликни бошладик. Ўйлайманки, бу ўйин биз учун яхши бўлди. Ҳаммани текширдик, балки бу ўйин орқали футболчиларни ўз ишончини оширишга ёрдам берди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда яхши ўйладик, балки унданда яхши ўйнашимиз ҳам мумкин эди, иккинчи бўлимда ҳам ёмон ўйин кўрсатмадик деб ўйлайман.

 Балки иккинчи бўлимда ҳужум чизиғимиз озгина чарчаб қолди, балки ҳали тўлиқ формага кириб олмаганми? Биласизлар, ҳужум чизиғи вакиллари энди машғулотларга киришишди. Кейин иккинчи бўлим бошларида бизда бўшлиқлар пайдо бўла бошлади. Айниқса, бўлим аввалида. Голларга эътибор берсак, ўтказиб юборилган голларда ўзимиз хатоларга йўл қўйдик. Агар ҳимоя ва ярим ҳимоядаги футболчиларимиз яхшироқ ўйин кўрсатганида биз бу голларни ўтказиб юбормаган бўлардик.

 Биринчи голни жаримадан ўтказдик, ушбу вазиятда ҳам анча совуққон ўйнашимиз мумкин эди. Испанияда биринчи бўлимда бундан бошқа вазият бўлди деб ўйламайман. Ўзимизнинг вазиятлардан фойдаланганимизда янада яхшироқ бўлармиди деб ўйлайман. Умуман олганда, иккинчи бўлимда ҳужум чизиғимизда чарчоқ сезилди. Ўзгаришлардан сўнг яна барчаси жойига тушди. Майдонга тушганлар ўйини кучайтиришди. Баҳс якунида жамоамиз дурангга эришиши ҳам мумкин эди. Умуман олганда, бугун йигитлар яхши ҳаракат қилди. Бироқ мен уларни бунданда яхши ўйин кўрсатишларига ишонаман.

Гуруҳдаги кейинги рақибларимиз ҳақида.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувни ҳали кўрмадим. Сабаби биз йўлда эдик. Энди кўрамиз. Мисрга қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. Уларга қарши уйда ўйнаган ўйинимизни, бугунги ва бошқа учрашувларини таҳлил қилиб чиқамиз. Керакли нарсаларни оламиз. Балки бугунги ўйин дуранг бўлгани биз учун яхшиликкадир. Сабаби ҳар икки жамоа ҳам бир очкодан қўлга киритди. Кураш олдинда, ўйлайманки, биз ҳам яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Кўриниб турибди, Миср ҳамда Доминикан Республикаси ҳам яхши даражадаги жамоалар.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика