RU

Последние новости

17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  0 16:30"Реал" бош мураббийи Кепани қайтармоқчи  0 16:05Суперлига. 15-16-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  1 15:41"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди  1 15:30Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади  1 15:03"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев  7 14:39"Бавария" ҳужумчисини ижарага бермоқчи  1 14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  2 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0 13:11"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди  1 12:47Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"  35 12:17Бензема "ишдан бўшатган" мураббий Аргентинага йўл олди  2 11:55"Атлетико" Хави билан келишиб олди  2

Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик" Новости

Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"

ЎФА анжуманлар залида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда "Олимпик" лойиҳаси, Париж сари босиб ўтилган йўл, Олимпиадаги тайёргарлик ва иштирок ҳақиза сўз борди.

"Уч ярим йил олдин раҳбарият олдимизга Олимпиадага йўлланма олиш вазифани қўйди. Менимча, катта йўлни босиб ўтдик, "Олимпик" клуби тузилди, иқтидорли ёшлар билан ишладик. Уларни янада юқори даражага олиб чиқиш анча меҳнат талаб қилди. Ўша пайтда бу клубни тузиш керакми ёки йўқми деганлар ҳам бўлди. Якунда кўриб турибмизки, бу ўз самарасини берди. "Олимпик" дастлабки йилдан бошлаб нимага қодирлигини кўрсата олди ва дарҳол Суперлигага чиқдик. Аслида Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилмаган эди. 

Бу давр мобайнида 4 та катта мусобақада иштирок этдик. Ўзбекистонда ўтган U-23 Осиё Кубоги финалига қадар бордик, Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритдик, Қатардаги U-23 Осиё Кубогида финалга чиқдик ва Олимпиадага йўлланма олдик. Ниҳоят, Франциядаги Олимпиадада қатнашдик. Бизни қўллаб турган барчага – халқимизга, раҳбариятга, мухлисларга катта раҳмат айтаман. Биздан рози бўласизлар. Менимча, 3,5 йиллик цикл ёмон ўтмади ва ўз якунига етди. Бу энди тарихга айланди. Нима бўлган тақдирда ҳам тарих ярата олдик, қўлдан келганича ишладик", – деди Тимур Кападзе.  

- Уч нафар ёши катта футболчининг иштироки ҳақида қандай фикрдасиз? Бу танлов тўғримиди? 

- Осиё Кубоги ва Олимпиада ораси жуда ҳам қисқа муддат бўлди. Агар Олимпиада 5 ойдан кейин бўлганида, балки бошқача иштирок этармидик. Кўплаб интервьюлар ва тадбирларга чақиришди. Буни ҳам тушунаман албатта, лекин булар бироз чалғитди. Тайёргарлик жараёнига ҳам вақт етарли бўлмади. Ёши катта футболчиларнинг имкониятларини жуда яхши биламан, сизлар ҳам биласиз. Бошида Элдор Шомуродов бор эди. Кейинроқ Остон варианти чиқди. Кейин марказга Мозговойни ўйладик, лекин Давроновнинг жароҳати боис Ҳусниддин Алиқуловни танлашга қарор қилдик. Бу футболчилар ўз клубларида ёзги танаффусга чиқишгани балки таъсир қилгандир. Гвинеяга қарши ўртоқлик ўйини ҳам 2 кун қолганида бекор бўлди ва тезкорлик билан бошқа рақиб топишга мажбур бўлдик. Кучлироқ жамоага қарши ўйнаганимизда яхшироқ бўларди. Катта ёшдаги футболчилар Испанияга қарши ўйиндан кейинги назарияда ўйинимиздаги камчиликларни тушуниб етишди ва кейинги баҳсда яхшироқ ўйнашди. Уч нафар ёши катта футболчилар бундан яхшироқ ўйнай олишармиди? Албатта ўйнай олишарди. Барча йигитларга раҳмат айтаман. Менимча, улар учун ҳам, биз учун ҳам фойдали бўлди деб ўйлайман. Олимпиададаги учала ўйинда ҳам ғалаба қозона олардик, қаердадир омад етишмади, бунга нима сабаб бўлди? Ўйлаб кўриш керак. 

- Олимпиададан олдин 5 ҳимоячи тактикасини синаб кўрганингиз ҳақида маълумотлар бор эди. Испанияга қарши баҳсда 4 ҳимоячи билан тушдик. 5 ҳимоячи схемаси ўхшамадими? 

- 5 ҳимоячи тактикасини синаб кўрмадик, буни билмадим қаердан олдингиз. Тўғри баъзида таянч ярим ҳимоячи ҳимоячиларга яқинроқ ўйнади. Лекин доим 4 ҳимоячи тактикасида ишладик.


- Биз Испаниядан кучсиз эмасдик, Испания юта олардик. Агар йигитларимиз янада чаққонроқ бўлганида.

- Олимпиадада уяладиган ўйин кўрмадик, лекин стандарт вазиятлардан нега фойдалана олмадик? Машғулотда кимлар жарима тўпини тепишини аниқлаб олганмидинглар ёки ёши катталигидан фойдаланиб, мен тепаман бўлиб кетдими? 

- Испания билан ўйинда иккита жуда қулай нуқтадан жарима зарбаси бўлди. Аммо фойдалана олмадик. Бу машғулотлар пайтида ишланган, лекин ким тепиши ўйин пайтида аниқ бўлади. Ички ҳиссиёт деган нарса бор. 

Олимпиадада шароитлар ҳақида икки оғиз гапираман: Парижга учиб бордик, иккита багаж йўқолди ва бир ҳафтадан кейин топилди. Аэропортдан автобусда бордик, йўлда адашиб қолдик, 40 дақиқа автобусда ўтирдик. Олимпия қишлоғига борсак, жамоа менежери, жамоанинг хавфсизлик бўйича мутахассисига кириш тақиқланганини айтишди. Улар меҳмонхонада яшашлари аниқ эди, аммо хатто қишлоқчага киритишмаслигини билмасдик. Машғулотлар пайтида сув топа олмадик, менежер йўқлиги учун ўзим сув қидириб югуриб юрдим. Биз Олимпия шаҳарчасида Испания ва Исроил терма жамоалари билан битта бинода эдик. Уларда кондиционерлар ишламоқда, бизда эса йўқ. Негадир барчаси Испания билан ўйиндан аввал шундай бўлди. 

Испания билан ўйиндан кейин Нант шаҳрига поездда етиб бордик. Мисрга қарши ўйиндан аввал вақтимиз жуда ҳам кам бўлди, Испанияга қарши баҳснинг таҳлили, Мисрнинг ўйин услубини ўрганиш, ўйинолди машғулот, таркибни аниқлаш ва ҳоказо. 

Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик. Миср билан ўйиндан кейин яна Нантдан Парижга қайтдик. Менимча, гуруҳимизда ҳеч бир жамоа бундай ҳолат кузатилмади, яъни бир шаҳардан бошқа шаҳарга кўчиб юрмади.


Испанияга қарши ўйиндан кейин Иброҳимҳалил билан боғланиб, мавжуд вазиятни сўрадик. "Болам касал" деди. Оила – муқаддас. Вақтлироқ айтганида, балки биз ҳам ёрдам берардик. Лекин оилангизда ташвиш бўлса, футбол ўйнай олмайсиз. 

Агар вақтни ортга қайтариш имкони бўлганида тайёргарликни бошқача ўтказардим. Сабаби фақат кўрганимиздан кейин тажриба олдик. Кейинги гал Олимпиадада йўлланма олинса, мураббийлар шу каби ҳолатларни инобатга олишади деб ўйлайман.

- Агар биринчи Доминикан билан ўйнаганимизда, Испания билан охирги турда ўйнаганимизда, балки имкониятимиз бўлармиди? 

- Албатта, 1-турда Испаниядан бошқа жамоа бўлганида ва биз ғалаба қозонганимизда 3 очко билан босим бўлмасди, сабаби кейинги 2 та баҳсда 1 очко олсак ҳам етарли бўларди. Испания ва Миср ярим финалга чиқишди, Доминикан сафида кўплаб футболчилар Европа клубларида ўйнашмоқда. Биз гуруҳда яхшироқ иштирок эта олардик.

- "Олимпик" лойиҳасидаги фаолиятингиз тугадими? Клубнинг кейинги тақдири қандай бўлади? 

- "Олимпик" клубини тарк этдим. Клуб раҳбариятига Олимпиададан кейин ярим йил дам олишимни анча олдин айтгандим. Сабаби 3,5 йил давомида умуман дам олмадим. Терма жамоа билан 4 та катта мусобақада иштирок этдик, клуб эса Суперлигада, U-21 чемпионатида, Кубокда қатнашди. Бу одамдан каттагина куч талаб қиларди. Менимча, "Олимпик" клуби йил охиригача ўз фаолиятини олиб боради. Кейинги йил нима бўлишини раҳбарият ҳал қилади. Айни пайтда "Олимпик"да ёрдамчиларим ишламоқда. Уларга омад тилайман.

- Миср билан ўйинда энг яхши ўйнаб турган Жасур Жалолиддиновни алмаштирдингиз, афсуски, ундан кейин бизда қулай имконият бўлгани йўқ... 

- У чарчаб қолди, оёқ томирлари тортишиб қолишни бошлаганди. Албатта, Жасур яхши ўйнади, аммо инсон организмини алдаб бўлмайди. Агар яна озгина ўйнаганида жароҳат олиши мумкин эди.


3,5 йил давомида яхши кунларимиз ҳам, аламали мағлубиятлар ҳам кузатилди. Барчаси халқимизнинг дуолари ёрдамида бўлди. Ҳар бир футболчига, мураббийлар штабига, шифокорлар, массажчиларга, маъмурларга раҳмат айтаман. Йиллар давомида ўсишга ҳаракат қилдик. Ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Бундан яхшироқ иштирок эта олардик, лекин ўхшамади, демак, яхши тайёргарлик қила олмабмиз. Мухлисларимизга Ватан жамоасини доим қўллаб-қувватлашдан тўхтаманг дейман. Раҳмат ҳаммага, соғ-саломат бўлинглар, чарчаманглар.



Рейтинг: +20   

Комментарии

+10   
05 авг 12:32:25
Mr credo
Тимур Кападзе катта Рахмат сизга бундан Кейн ин ша Аллах Узбекистан хар доим олимпиада уйинларида катнашиб медаллар олишига буйук Аллохимда илтимос киламан Маш Аллах хамма спортчиларимизга Аллах рози булсин
+9   
05 авг 12:27:51
Косонсойчи1991FCRM_04
Ютканда падежка килдинглар ютказгандахам падежка клинглар эркак болиб хаммаси оллохдан дебтию тогри бу бир сабабчи
+6   
05 авг 13:12:22
Mamadiyorov Mahmud
Янаги Олимпиадада ёш йигитлардан шу лойиҳани давом этишига тилакдошман, Тимур ўз хатоларидан хулоса чиқариб ёшлар билан ишлашдан тўхтамасин.
+5   
05 авг 13:10:56
Futbol Uchun
Биз футболчиларимизга ута юқори бахо бериб юбордик Олимпиадаги ўз қитьасининг энг кучлилар йул олган Қувайт ёки Индонезияга ўхшаган жамоалар эмас.Мухими биз дебют қилдик ва тажриба ортирдик энди ЖЧ ва бошқа йирик турнирлар хақида ўйлашимиз керак Копадзе ва йигитларга рахмат.
+5   
05 авг 12:48:47
Rasul Matkarimov
Ответ на комментарий пользователя Жамшид Абдусамадов
3 та катта уйинчи хеч нарса килишмади. Машарипов ва Мозговой ни олса булди эди.
Ozlarin Oston Oston u xozir eng zori Oston deb baqirib yurdilaringu kochalardayam endi Jalol dryapsanla Jalolnixam yozib zaybat qilardilaringda bormagani yaxshi boldi
+5   
05 авг 12:42:05
...
Темур ака омад негативлага этибор киманг. Ула худди ота бобоси, Зевс давридан бери Олимпияда уйнаб юргандек гапирвуради. Мухими биринчи кадам ташланди ва бошимизни баланд кутарсак арзийди. Ракибларимизга муносиб каршилик кила олдик. Ракиблар уз кучларини ярим финалга чикиб курсатиб куйди подаркамаслигини. Канча жамоалар уйида мусобакани томоша килаётканда, биза Парижда уйнадик. Биринчи катнашув хисобига хаммада босим бугани аник, кейинги сафаргиларида бунданда яхширок натижа килишга ишонамиз. Олга Узбекистор
+4   
05 авг 13:53:40
Dilmurod Umarov
Temur Kapadzega omad,Xudo xoxlasa kelasi olimpiadaga ham o'zi olib chiqish nasib etsin "yangi" olimpiya terma jamoamizni
+4   
05 авг 13:40:40
Привет
Хаммаси учун рахмат Тимур, максад факат олимпиадага чикиш эди, бу Узбек халкининг неча йиллик орзуси эди шуни эпладинглар, шунисига хам рахмат Олимпиадада озгина тажриба етишмади, Испания билан уйин жуда зур булди, лекин Испания билан уйинда бунчалик куч сарфлаш шарт эмас эди, асосий ургуни колган иккита командага каратиш керакмиди ха майли нима булган булса булиб утди кейинги ишларингизга омад !!!
+4   
05 авг 12:42:14
...
Темур ака омад негативлага этибор киманг. Ула худди ота бобоси, Зевс давридан бери Олимпияда уйнаб юргандек гапирвуради. Мухими биринчи кадам ташланди ва бошимизни баланд кутарсак арзийди. Ракибларимизга муносиб каршилик кила олдик. Ракиблар уз кучларини ярим финалга чикиб курсатиб куйди подаркамаслигини. Канча жамоалар уйида мусобакани томоша килаётканда, биза Парижда уйнадик. Биринчи катнашув хисобига хаммада босим бугани аник, кейинги сафаргиларида бунданда яхширок натижа килишга ишонамиз. Олга Узбекистон
+3   
05 авг 14:26:40
Н.Н.Н
Темур Кападзе ва унинг ердамчиларига минг рахмат сабаби улар олдилигига куйилган вазифани бажаришди олимпиадага йулланмани кулга киритишди шуни узи бизлар учун катта Бир ютик Катар давлатида бориб йулланмани олиш учун катнашган барча уйинчиларга офаринг сизлар Узбекистан футболининг келажакларисизлар
+3   
05 авг 14:23:15
Кодиржон Жалилов
Темурбек силар уяладиган бошди эгадиган иш кимадиларинг Париж олимпиадаси Узбекистон мадхияси бн очилди бундан ортик галаба ютук борми милионта олтин медалга алишмиман шахсан ман юртим мадхияси бн олимпиадага старт берилганини йигитларга ва сизга кейинги фаолиятиларда омад ер булсин РАХМАТ олимпиада учун
+3   
05 авг 13:40:26
Salom_Madrid
Fakt shuki siz tarixda ilk bor terma jamoani olimpiadaga olib chiqdingiz. Endi keyingi sikllarda planka yuqoriroq qo‘yiladi.
+3   
05 авг 13:06:51
Шокиржон Солиев
Испанлар бн тенгма тенг ўйнадик эмас испанларни тузоғига тушиб қолдик дейилса тўгри бўлади.
Испанлар тўпни бизга ўзлари топшириб қўйишди кеиакли вақтда ўйинни кучайтириб галаба қозонди, ўша куни испанлар деярли ярим кўч бн бемалол ўйин қилди
+2   
05 авг 15:43:31
UFA bu UFA
тан олиш керак биз олимпиа вице чемпиони ва уни мағлуб этган жамоа гуруҳида эдик. Доминикан жамоаси хам ла лига футболчилари билан тўлиб тошган эди. Соғлом фикр билан қарелик Ла лига қаёқдаю бизни суперлига қаёқда лекин шунга қарамай Испаниядек жамоа жарима майдончасига қамалди Миср уйалмасдан Автобус қўйди Даминикан нима бўлганига тушинмай 90 дақиқа тамом бўлди шунча харакат учун йигитларга рахмат этамиз!!!
+2   
05 авг 13:27:15
Мирзохид Мадаминов
Катта дарс булди узбек футболи ун хаммаси ун рахмат йигитлар ва мураббийларга.энди мтжни уйлаш кк олимпиадани унутиб.оз колди мухим уйинлар бошланишига.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика