RU

Последние новости

23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  0 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  30 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  10 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  80 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  16 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  30 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0

Тимур Кападзе: "Индонезиядан кучлилигимизни билардик, аммо улар яхши ҳимояланишди" Новости

Тимур Кападзе: "Индонезиядан кучлилигимизни билардик, аммо улар яхши ҳимояланишди"

Сал олдин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг нимчорак финалида Индонезияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашув асосий вақтида ҳисоб очилмади. Экстра-таймларда эса Шерзод Эсанов дубль қайд этиб, термани чорак финалга олиб чиқди. Учрашувдан сўнг олимпиячилар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳамма юртдошларимизни ғалаба билан табриклайман! Қийин учрашув бўлди. Асосий вақтда ютиш ният бор эди, аммо қийинчиликка учрадик. Экстра-таймларда бўлса-да, энг муҳими, ғалаба қозондик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 

Мусобақада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Индонезия бизга қарши жиддий кураш олиб борди. Эҳтимол, вазиятларимиздан унумли фойдаланганимизда масала асосий вақтда ҳал этиларди. 

Жамоа ўйини Осиё Кубогида саралашидаги жамоаникидан фарқ қиляпти. Бунинг сабаби нимада?

- Тўғри таъкидладингиз. Ҳар бир учрашувда имкониятларимиз кўп бўляпти, аммо фойдаланишда қийналяпмиз. Балки руҳий тарафлама муаммога учраётгандирмиз. Хотиржамроқ ўйнашимиз керак. Бунинг устида ишлаяпмиз. 

Умид қиламанки, кейинги учрашувларда йўқ имкониятлардан ҳам унумли фойдаланиб кета оламиз. Эҳтимол, саралаш баҳсларида уйимизда ўйнаганимиз бизга фойда бергандир. Ҳаво ва майдон ҳолати ҳам ўзимиздагидан фарқ қилишини унутмаслик лозим. Лекин ўйлайманки, йигитлар вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳолатларидан чиқиб кетишади.

- Кўплаб имкониятларни кўкка совуряпмиз. Йигитларга қандайдир аниқ кўрсатмалар бериш керакка ўхшайди. Бу борада қандай иш олиб борасиз?

- Бундай турнирларда биринчи навбатда тикланиш жараёни муҳим. Ўйинларда катта куч сарфланяпти, об-ҳаво ҳам таъсирини ўтказмоқда. Индонезиядан кучлилигимизни билардик, аммо улар яхши ҳимояланишди. Ҳозирги асосий вазифам – футболчиларимизни тиклаш. Кейин ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда 1 кун вақт бўлади. Албатта, сариқ ва қизил карточкалар билан боғлиқ йўқотишлар бор. Тикланиш жараёни бугундан, ҳозирдан бошланди. Албатта, кейинги баҳсгача ўзимизга келиб оламиз.

- Жамоангиз бугунги ўйиндан олдин пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганмиди?

- Бугун пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрганимиз йўқ. Йигитлар доим машғулотлардан сўнг бунинг устида алоҳида ишлашади.

Аввалроқ Ўзбекистон U-23 термаси чорак финалда қайси терма билан ўйнаши ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика