RU

Последние новости

14:44"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  0 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   1 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   2 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  15 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  2 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  30 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  2 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9

Тимур Кападзе ғалабага тўсқинлик қилган жиҳатлар, Россияда захирада қолиб кетаётган ёшлар ҳақида гапирди Новости

Тимур Кападзе ғалабага тўсқинлик қилган жиҳатлар, Россияда захирада қолиб кетаётган ёшлар ҳақида гапирди

Coca Cola Суперлигаси 18-тури доирасида "Турон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Олимпик" бош мураббийи Темур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

- "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман, "Турон"га эса кейинги учрашувларда омад тилайман. Қизиқарли ўйин бўлди, "Турон" ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Илк дақиқаданоқ босим ва прессинг қилишга интилишди. Лекин биз рақибдан кўра яхшироқ ўйнадик, яхшироқ вазиятларга эга бўлдик. Албатта, хатолар ҳам бўлди. Умуман олганда ғалабага ҳақли эдик. Камчиликлар устида эса ишлаймиз.

- Ушбу мавсумда "Олимпик"да ички муҳитда камчиликлар кузатилаётгандек. Балки жамоага ёши катта футболчи керакдир.

- Балки қаердадир бу ҳам ўз ролини ўйнаши мумкин. Ҳар куни жамоанинг каттаси сифатида йигитлар билан ишлайман, уларга ҳам кўп нарсаларни ўргатаман. Аммо майдон ичидагиси бошқа нарса. Муҳит бизда яхши. Ҳар куни биргамиз. Натижа бўлмаган ўйинларнинг эса сабаблари бор. Ўша ўйинларда ўзимиз хато қилиб, голлар ўтказиб юбордик. Бироқ ўша ўйинларда ҳам йигитларим яхши ҳаракат қилишди, ўйинга берилган вазифаларни бажаришга интилишди. Муҳит яхши, камчиликлар ҳам ўзгаришлар ҳам бор. Мослашиш жараёни ҳам бор, чунки янги жамоага киришиб кетиш, ичидан ўзи учун жой топиш каби ҳолатлар роль ўйнаётгандир. Биринчи даврадан кейин кўп футболчилар жамоадан кетди, уларнинг ўрнига янгилари келди. Барибир вақт керак. Иш яхши кетяпти, ҳар куни ўсиш учун ҳаракат қиляпмиз.

- Бугунги ғалабадаги асосий омил нимада бўлди деб ўйлайсиз? Ўзини тушунишми, вазиятдан фойдаланишми ёки қандай жиҳат ғалаба омили бўлди?

- Ҳар бир ўйинда яхши ўйнадик, уларда голлар уришимиз учун имкониятларимиз ҳам бўлди. Ундан ташқари ҳам яхши вазиятлар ярата олдик. Кўп ўйинларда ўзимизнинг хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Бугун ундай хатолар бўлмади. Ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Умуман олганда кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Иккита гол ғалаба учун етарли бўлди, асосийси нолга ўйнадик.

- "Олимпик" биринчи бўлимда яхшироқ ўйнади деб ҳисоблайсизми ёки иккинчисида?

- Икки хил тайм бўлди. Биринчи бўлимда жамоаларда куч кўп бўлгани учун барча вазиятларга улгуришга ҳаракат қилишди, тактик режадан четга чиқмасдан ўйнамоқчи бўлишди. Иккинчи бўлимда эса чизиқлар очилишни бошлади. Гол ўтказиб юборгандан кейин "Турон" олдинга ўтди. Биз эса қарши ҳужумлардан фойдалансак бўларди. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ вазиятлар бўлди. 

- Олдинда Олимпия термамизни муҳим учрашувлар кутиб турибди. Таркибда эса муаммолар бор. Файзуллаев, Норчаев, Жиянов каби футболчилар ҳали ўз жамоаларига киришиб кетганича йўқ. Сиз бундай муаммоларни қандай бартараф этмоқчисиз?

- Уларнинг ўрни бошқача. Уларнинг нималарга қодирлигини яхши биламиз. Норчаев билан ҳам Руслан билан ҳам доимий алоқадаман ва вазиятлардан бохабарман. Қандай машғулот қилаётганини билиб турибман, керак бўлса жисмоний ҳолатни ушлаб туриш учун индивидуал машғулотлар қилишини айтяпман. Менимча барчаси яхши. У ерда рақобат бор. Кейинчалик мураббий ўзгарди. Ньюанслар бор. Бундай пайтда кўп нарса агентларга боғлиқ деб ўйлайман. Улар бу ҳолатга нозик қараши керак. Иқтидорли йигитларнинг у ерга бориб захирада ўтириши яхши эмас. Ҳеч кимга асосий таркибдан жой бериб қўйилмаган. Бунинг учун курашиш керак. Лекин бу вазият чўзиладиган бўлса, уни ўзгартириш керак. Бу ёшда футболчи ўйнаши керак. Ҳеч бўлмаса 10 кун вақтимиз бўлганида, ким биландир ўртоқлик ўйнаб, ҳолатни яхшилашга ҳаракат қилардик. Бироқ бизда бундай имконият бўлмайди. Чунки 1 сентябрда йиғиладиган бўлсак, кимдир бир кун кейин, кимдир 3 кун кейин жамоага келади. Уларнинг ҳам ўйинлари бор. Жамоага етиб келганидан кейин вазиятга қараймиз. Ким тайёр бўлса, ўйинга туширамиз. 3та ўйинимиз бор, кимдир биринчисига, кимдир иккинчисига тайёр бўлиб қолиши мумкин. Вазиятдан келиб чиқамиз. Улар ҳозирги кунда қобилиятли ва кучли футболчилар. "Пахтакор"да, "Насаф"даги футболчиларни кузатяпмиз. Ким яхши ҳолатда бўлса, ўшани ўйнатиб, олдимиздаги вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Сўнгги пайтларда ёш футболчиларимизда Россия чемпионатига бўлган қизиқиш ортиб кетган. Ўз навбатида Осиё чемпионатларидан кейин рус клублари ҳам бизнинг ёш футболчиларга эътибор қаратмоқда. Бироқ Россияга бориб, захирада ўтириб қолишяпти. Улар нима сабабдан Россия футболи томон юзланишмоқда? У ерда захирада қолиб кетиши бизнинг термалар учун қанчалик зиён? Ёш футболчилар бошқа чемпионатларда омадларини синаб кўрса бўлмайдими?

- Россия чемпионатини ҳар тарафлама кучли деса бўлади. Шу сабабли у ерга бораётган ёш футболчиларнинг ўсиши учун пойдевор бўла олади. Лекин кам имконият берилаётган бўлса ёки рақобатда ютқазаётган бўлса, бошқа сабаблари бўлса, вазиятни ўзгартириш керак. Вазиятга қараб, ўзига керакли мураббийни топиши керак. Ҳар хил мураббий бу ҳолатга ҳар хил қарайди. Асосийси - кўп ўтириб қолишмасин. Синаб кўриш - нормал ҳолат. Ҳозир Туркияда ҳам ёшларга катта эътибор қаратишмоқда. Асосийси ўйнаши керак, муҳими ўтириб қолишмасин. Ўйин ритми бошқа нарса, бу ёшда улар кўпроқ ўйнаши лозим.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика