RU

Последние новости

16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  1 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  29 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  0 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  7 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  10 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13

Тимур Кападзе: "Ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман" Новости

Тимур Кападзе: "Ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман"

Coca-Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Наманганда ўйнаш осон эмаслигини биламиз. "Навбаҳор"ни мухлислар қўллаб-қувватлашади. Шунга қарамай йигитлар ўзини йўқотиб қўйишгани йўқ. Бугун яхши ҳаракат қилдик. Гол урдик, бироқ ўйиннинг охирги қисмида гол қўйвордик. Биз ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман. Жарима бўйича ҳам савол бор, "жонли девор" ҳам 11 метрга сурилди. Лекин майли, муҳими йигитлар кўплаб мухлислар қаршисида тажриба тўплашди.

- "Олимпик" яхши лойиҳа. Шу лойиҳани вилоятларга бериш мумкинмиди? Масалан, мухлисларга тўлиб тошган стадионда ўйнаш барибир бошқача бўларди...

- Албатта, биз бу лойиҳани ташкил этганда мақсадни кўзлаб ҳаракат қилгандик. "Олимпик" лойиҳаси ўзини оқлаяпти. Ўтган давр мобайнида йигитлар анча ўсишга эришди. Терма жамоа бош мураббийи сифатида мен учун яхши. Чунки тайёр жамоа бор, бундан ташқари бошқа жамоаларда ҳам номзод футболчилар ўйнайди. Ҳозир бизда рақобат жуда кучли. Балки келгусида буни амалга ошириш мумкиндир. Ҳозир барча мақсадларимиз олимпиадага қаратилган.

- Тўғри айтдингиз, "Олимпик" яхши лойиҳа. Биз Париж олимпиадаси йўлида жамоага омад тилаймиз. Жамоа йигитлари ўсишга эришмоқда. Аммо, бугун баъзи футболчилар ўйин мобайнида кўп эътироз қилишди, тортишиб кетишди. Бу холат жамоанинг келажагига салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Сизга шундай кўринган бўлиши мумкин. Майдонда катта-кичик деган тушунча йўқ. Рақибга ҳурмат сақлаган холда фикрини билдиришга ҳаққи бор. Камчиликлар бор бўлса, албатта биз мураббийлар футболчиларга тушунтирамиз.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика