RU

Последние новости

03:01ОЧЛ. "Шанхай Порт" "Йокогама Маринос"га, "Ал Райян" эса ўз уйида "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди  1 02:55ЕЧЛ. Дортмунддаги ўйинда дуранг қайд этилди, "Арсенал" эса кейинги босқич масаласини ҳал қилди  17 02:53ЕЧЛ. "Реал" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико"дан устун келди  96 02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  6 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  8 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  3 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  5 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  220 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  26 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26

Тимур Кападзе: "Футболчилар келажакдан кўра ҳозир хато қилгани фойдалироқ" Новости

Тимур Кападзе: "Футболчилар келажакдан кўра ҳозир хато қилгани фойдалироқ"

23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган 3-тур доирасидаги Кувайт - Ўзбекистон (1:5) учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур баҳсдан сўнг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббий Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Биринчи навбатда ғалаба билан барчани табриклайман. Ҳар бир ўйинда келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Турнирдаги учта ўйин бизга катта тажриба берди. Биринчи учрашув қийин бўлди. Рақиб ҳам кучли жамоа эди, дея оламан. Лекин ўша баҳсдан тўғри хулоса чиқардик. Камчиликларни бартараф этдик. Учта терма жамоа ҳам турли тактикада ўйнади. Даражаси турлича.  Бир томондан биз учун қизиқарли кечди. Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрландик. Кувайтнинг қарши ҳужуми кучли эканлини билардик. Ҳужумда ўйнасакда, ҳимояни эсдан чиқармаслигимиз талаб этилганди. Ҳимоячилар тайёр туриши керак эди. Биринчи бўлимда рақиб майдонида ўйин кечди",- дейди Тимур Кападзе. 


- Ушбу мусобақа терма жамоамиз учун расмий мақомга эга эмас, муҳимлилик даражасини ҳам юқори, деб бўлмасди. Шунинг учун футболчилар босимсиз эркин ўйнай олди. Агарда саралаш биз учун ҳақиқий расмий тарзда ўтганида ўйинчилар шундай бемалол ҳаракат қила олармиди?

- Нима бўлганда ҳам уйда, мухлисларимиз кўз ўнгида тўп тепар эдик. Шундай экан табиийки, босим катта бўлади. Тўғри бизда хотиржамлик бор эди. Мағлубият биз учун ярашмасди. Имкониятни бериб қўйсак ҳам кучли бўлиб қайтишимиз керак. Балки учрашувлар расмий тарзда ўтганида босим бундан юқори бўларди, деб ўйлайман. Турнирда ишонч томондан, руҳий жиҳатдан янада кучли бўлдик. 

- Илк ўйинда ва бугун дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг гол ўтказиб юбордик. Ушбу муаммони қандай бартараф этиш мумкин?

-  Мусобақада 3та дарвозабонга ҳам имконият бердим. Уларни текшириб олдик. Тўғри камчилик бор. Чунки улар айни ўсаётган пайти. Ишлашда давом этамиз. Яхши тўп тепган ўйинимизни ҳам хатоларини кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Футболчилар келажакда қўпол хато қилгандан кўра ҳозир шуни ама фойдалироқ. Чунки ўсиш жараёнида хатосини кўриб таҳлил қилади, унинг устида ишлайди. Дарвозабоннинг ягона хатоси голга айланади. Одатда ҳужумчилар, ярим ҳимоячилар оддий узатмаларда хато қилса кўзга ташланмайди.  

- Кейинги режалар қандай? 

- Режамиз мавсумни яхши битириб олиш. Кейинги йил бизни уйда яхши мусобақа кутяпти. Декабрда ўтказишимиз керак бўлган йиғинимиз бор. Кўрамиз Туркия, ёки БААда  халқаро турнир бўлса, шу орқали тайёргарлик кўрамиз. Олдиндан бирор нарса дейиш қийин. 

- Саралашда қай даражада асосий таркибни аниқлаб олдингиз?

- Мен учун ҳаммаси бир хил. Дейлик Хожиматни анчадан бери чақирмагандим. Миллий терма жамоага жалб қилинаётганди. Бу сафар уни таклиф қилдик. Хожиматдек футболчи ҳар бир жамоага керак. Селекция яна давом этади. Битта футболчи ўсишдан тўхтаса ўрнига бошқаси чақирилади. Буни ўзларига ҳам таъкидлайман. Йигитлар тўхтаб қолиши керак эмас. Хатоларини ҳаммаси яхши билади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика