RU

Последние новости

15:00Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция)  0 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  1 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   1 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  3 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  0 13:15"Реал" футболчисига тарихдаги энг катта маошни таклиф қилишди  0 12:53Рогачнинг қизил карточкаси, Мозговойдан супергол, "Насаф" чемпион бўлган ўйиндан бир талай расм   1 12:29"Сити"га қарши баҳс олдидан Аморимни қарсаклар билан кутиб олишди  1 12:13Алонсо: "Байер" мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди, аммо..."  0 12:06Зафар Холмуродов ва Муроджон Исмоилов бошчилигидаги жамоалар 1-ўринни эгаллашди  1 11:00ПСЖ "Реал"дан ўч олмоқчи   11 10:29"Бавария"нинг Диогу Кошта трансфери бўйича позицияси маълум  0 10:00Жозе Моуриньо терма жамоада ишламоқчи   5 09:35"Байер"дагилар Алонсо "Ман Сити"га кетишига ишонмаяпти  1

Тимур Кападзе: "Фарғоналик мухлисларга катта раҳмат" Новости

Тимур Кападзе: "Фарғоналик мухлисларга катта раҳмат"

Coca Cola Суперлигаси 24-тури доирасида "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.


- Жамоамизни ғалаба билан табриклайман. Йигитларим яхши ўйин кўрсатишди, улар ғалабага ҳақли эди деб ҳисоблайман. Бу бизга керакли уч очко эди. Чунки жамоада босим бор эди. Ўйин осон бўлмади. "Нефтчи" ҳам кучли жамоалигини билган ҳолда тайёрландик. Ғалабадан хурсандман. "Нефтчи" ҳам тажрибали жамоа, яхши ўйин кўрсатишади. Бу футбол, балки, пенальтидан гол урилганида, ўйин бошқачароқ кетарди. Аммо биз биринчи бўлимданоқ яхши ўйин намойиш қилдик. Биз учун бундай ўйинлар катта ишонч беради.

- "Олимпик"нинг асосий фигуралари - Абдурауф Бўриев ҳамда Жасур Жалолиддинов. Агарда улар ўйинда қатнашмайдиган бўлишса, Сизда қандай вариантлар бўлади?

- Бугун Бўриев ўйнамади. Унинг ўрнида бўлган футболчилар эса вазифаларини бажара олишди. Ҳа, қаердадир камчиликлар бўлди, нималардир ўхшамади. Баъзи ҳолатларда "Нефтчи" имконият бермади. Жасур индивидуал кучли футболчи, қайсидир эпизодларда яхшироқ ҳаракат қилади. Лекин бизда жамоавийлик асосий ўринда туради. Турли хил вазиятларга тушиб қолсак, уларнинг ўрнига тушадиган футболчилар ҳам бемалол ўйнаб кета олади.

- Биринчи бўлимда жамоа кучли прессинг қилди. Лекин якуний зарбалар кўнгилдагидек бўлмади.

- Ўйинни назорат қилиб, вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. "Нефтчи" ҳам осон жамоа эмас, 5-3-2 тактикасида ўйнайдиган рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш исталган жамоага қийинчилик туғдиради. Рақибларнинг ҳимояда кўпчилик бўлганлиги сабабли ҳужумда ишларимиз доим ҳам ўхшамади. Шукурки, бир эпизодимиздан гол урдик, бундан хурсандмиз. Биринчи бўлимда ҳам имкониятларимиз, зарбаларимиз бўлди, лекин ноаниқ ўйнадик. Бироқ асосийси - ғалаба.

- "Олимпик" жамоасидан келажакда нималарни тасаввур қилсак бўлади?

- Ушбу жамоа нима сабабдан ташкил қилинганлигини яхши билсангиз керак. Футболчиларга катта ўйин амалиёти, тажриба бериш учун тузгандик. Уч йил олдин тузилган жамоада ҳар йили ўзгаришлар бўлди. Айрим етакчилар бошқа жамоаларга ўтишди, бу йил ҳам ўзгаришлар бўлди. Жасур ва Иброҳимни ҳисобга олмаса, бошқа футболчилар ўз жамоаларида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётганди. Уларни ўстиришга ҳаракат қилдик. Терма жамоа учун ҳам кўпчилик бўлгани яхши. "Олимпик" ўтган уч йилда ушбу вазифани бажара олди. Жамоада кўзга кўринган футболчилар айни дамда Суперлиганинг бир қанча жамоаларида ўйнашмоқда. Бундан хурсандман. Термага ҳам энг кучли футболчиларни чақирамиз. Жамоадаги кейинги йил режаларини эса кейинчалик қараймиз. Чунки апрель ойида бизда расмий турниримиз бор. Насиб бўлса, Олимпиада ҳам бўлади. Режаларни мавсум якунида раҳбарият билан тузиб чиқамиз.

- Саволим Суперлигадаги савиясиз ҳакамлик хақида. Ҳакамлар маркази тузилганда барча футбол жамоатчилиги хурсанд бўлди. Лекин натижа салбий томонда. Ҳар бир турдаги хатоликлардан кейин мухлислар томонидан ҳакамликка бўлган ишонч қолмади. Шу ҳақида фикрингиз бўлса, изох берсангиз, яхши бўларди.

- "Андижон" ёки "Нефтчи" жамоаларининг ҳакамларга бўлаётган эътирозлари бир кунлик нарса эмас. Бу йиллар давомида йиғилиб келаётган ҳолат. Албатта, агарда ҳакамлик даражаси ошса, бундан ҳамма ютади. Мураббий сифатида биз ҳам ҳар куни шуғулланамиз, режалар тузамиз, юкламалар оламиз. Бироқ ўйинга тушганда айрим вазиятларда ҳакам хато қилиб, шунинг ортидан мағлуб бўлсак, бу алам қиладиган ҳолат бўлиб қолади. Шу сабабли ҳакамларнинг савиясини ошириш керак. Балки уларга ўргатиб, назорат қилиб турадиган чет элдан кимнидир олиб келиш керакдир. Буни ўйлаш керак, савияни кўтармасак бўлмайди. Ҳакамлар нейтрал одам, улар бор нарсани кўриши керак. Майдонда уларнинг хато қилишига хаққи йўқ деб ҳисоблайман. Ҳакамлар ҳам айтишди, бизнинг хато ҳақида гапиришади деб. Аммо бундан жамоа жабр кўради. Балки уларнинг тажрибаси етмаётгандир, балки ўйин динамикасини кўтара олмаётгандир. Уларни ҳам назорат қиладиганлар бор, ҳакамлар ҳам йиғинлар ўтказишади, хатоларини ўрганиб чиқишади. Яхши ҳакамларимиз ҳам бор. Уларнинг даражасини ошириш учун четга юбориш, балки, ўзимизда шароитларни кучайтириш керакдир. Бу ҳақида нафақат мен, ассоциациядагилар ҳам ҳакамлик савиясини ошириш борасида ўйламоқда. Чунки ҳакамларнинг савияси паст бўлса, жамоалар ўса олмай қолиши ҳам мумкин. Хориж чемпионатларини кузатиб борамиз, уларда ҳам хатоликлар бор, аммо яхши савияда ўйинларни бошқаришади. Баъзида фоллар бўлса, ВАРда кўриб ҳам пенальти бермайди. Чунки ўйинларнинг трактовкаси бошқача бўлади. Ҳакамлар буни билишлари ёки назоратчилар доимо тушунтириб боришлари керак. Аслида барча учун қоидалар бир хил, аммо ҳакамлар бир вазиятга турлича қарашади. Умуман олганда ҳакамлик ёмон эмас. Ёш ҳакамларга катта эътибор берилмоқда. Бугунги ҳакам ҳам яхши ишлади. Бир томондан олиб қарасангиз, ҳозир Суперлигада ишлаётган ҳакамларнинг катта қисми ўтган йил ёшлар лигаларида ишлашаётганди. Ҳакамликнинг савиясини ошира олишади. Шундай бўлса доимо хурсанд бўлардим. Баъзида мағлубиятларни тушунтираётганда, ҳакам сабаб ютқаздикми ёки ўзимиз айбдорми, билмай ҳам қоляпман. Бу эса ишлашда қийинчилик туғдиради. Осиё ўйинларида Саудия Арабистонига қарши ўйнаганда ҳам кўрдик, барибир бир томонга ёнбосиш бўлиб туради. Умуман олганда юиз ҳакамлик факторидан ҳам устун бўлишимиз керак. Хатолар, ёнбосишларга қарамасдан, ютишимиз керак. Ҳакамлар хато қилдими бу бир томонга фойда, иккинчи томонга эса зарар бўлиб хизмат қилади. Зарарнинг оқибатлари эса ёмон бўлиши мумкин.

- Иккита саволим бор: Россия чемпионатида Аббосбек Файзуллаев ҳақида нима дейсиз? Фарғоналик мураббий сифатида бугун мухлислар Сизнинг жамоангизни олқишлаб кузатиб қўйди.

- Аббос фақатгина мени эмас, бутун ўзбек футболини хурсанд қиляпти. Яхши даражада ўйнамоқда, жамоанинг асосий таркиб футболчиси сифатида етакчилардан бири бўлиб олди. Уйда дадам ҳам унинг ўйинларини хурсанд бўлиб томоша қиляптилар. Россиядаги экспертлар билан ҳам гаплашиб турибмиз, улар ҳам Аббосбекнинг ўйинларидан ҳайрон. Бундай гавдаси билан тўп учун курашларда ҳам, бошқа ҳолатларда ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Шу орқали у жамоасининг натижаларига катта ҳисса қўшмоқда. Шундай легионерлар Ўзбекистоннинг репутациясини кўтармоқда. Буни билган ҳолда футболчилар ҳам яхши ўйнашмоқда. Аббосбекда Европанинг кучли чемпионатларидан бирида ўйнашга етарли иқтидори бор. 

Бугун мухлислар жамоаларини етарли даражада қўллаб туришди. Бугунги олқишлашдан кейин биз ҳам хурсанд бўлдик. "Нефтчи"ни мухлислари нафақат ўзларининг жамоалари, футболни яхши кўришади. Балки ўйинимиз билан, балки ҳаракатларимиз билан уларнинг мехрини қозондик. Уларга катта раҳмат айтаман. "Нефтчи" жамоаси ҳам мухлисларини катта ғалабалар билан хурсанд қилишларини тилаб қоламан.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика