RU

Последние новости

23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  1 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  2 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  25 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0

Тимур Кападзе: "Динамо"га қарши учрашувда чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз" Новости

Тимур Кападзе: "Динамо"га қарши учрашувда чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон чемпионати олий лига баҳслари баҳслари якунланишига 2та тур қолди. Навбатдаги турда Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафарда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу учрашув олдидан "темирйўлчилар" сардори Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Динамо"га қарши учрашувга яхши тайёргарлик кўряпмиз. "Динамо" бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасида ўзини чиройли натижалари ва ўйинлари билан кўпчиликни хайрон қолдирганди. Мураббийлар штабидан тортиб футболчиларигача ўзларини яхши кўрсатишганди. Бунда мухлисларни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Улар "Динамо" жамоасига ҳақиқий 12-ўйинчи бўлишди. Иккинчи даврада самарқандликларнинг ишлари унча юришмади. Лекин "Динамо"га қарши учрашув биз учун осон бўлмайди, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ушбу баҳсда олдимизга қўйилган чемпионлик вазифасини бажарамиз", дейди "Локомотив" клуби сардори Тимур Кападзе.

Ушбу баҳсда олдимизга қўйилган чемпионлик вазифасини бажарамиз



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика