RU

Последние новости

18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  1 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  2 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  9 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  6 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  11 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  25 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  5

Тимур Кападзе: "Бугун ғалабага биз ҳақли эдик" Новости

Тимур Кападзе: "Бугун ғалабага биз ҳақли эдик"

Coca Cola Суперлигаси 26-тури доирасида "Олимпик" - "Насаф" учрашувидан кейин мезбонлар устози Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.



- Ғалабадан хурсандмиз. Бутун жамоани табриклайман. Мавсумнинг охирги ўйини, яхши кайфиятда тугатмоқчи эдик. Шунга яраша тайёрландик ҳам. "Насаф"ни жуда яхши биламиз, кучли жамоа. Тўғри, бугунги учрашувда рухий томонлама ҳам уларга панд бергандир, лекин умуман олганда биз бугун яхши ўйнадик ва ғалабага ҳақли эдик. Бундан хурсандмиз.

- Мавсум ҳақида фикрларингиз, жамоа кучли олтиликда мавсумни якунлади.

- Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, биз бир қанча учрашувларда янада яхшироқ ўйнаб, кўпроқ ғалабаларга эришсак бўларди. Балки бундан ҳам тепароқ бўлишимиз мумкин эди. Бизга кимни ютганимиз унчалик қизиқ эмас, асосийси - йигитларда ўсиш катта. Йил давомида футболчиларим зўр жамоаларга қарши ўйнади, индивидуал, жамоавий жиҳатдан кучли рақобат қилди. Бугунги ўйин ҳам буни исботламоқда. Биз тўғри йўлдамиз, деб ўйлайман, яхши ишладик, меҳнат қилдик. Албатта, барча каби чарчоқлар бор. Бундан биз тўғри ҳулосалар чиқарамиз. Кейинги йилга янада кучлироқ бўламиз.

- Ушбу мавсум "Олимпик" кучли учликдаги жамоаларга мағлуб бўлмади ва мавсумдаги деярли барча учрашувларда биринчи рақамли бўлиб ўйнади. Келаси мавсумда жамоа олдига медаллар қўлга киритиш вазифаси қўйилиши мумкинми?

- Ушбу мавсум бошланишидан олдин олдимизга энг юқори мақсадни қўйганмиз ва бунга интилганмиз. Йил бошида учликка ҳаракат қилдик. Олтинчи ўринни олдик, бунга ҳам ҳудога шукур. Кўп дуранглар ўйнаб юбордик. Хурсанд қиладигани - кам ютқаздик. Шунда ҳам ҳимояда ўйнаб, дуранг учун интилмадик. Барча ўйнаган ўйинларимизда биринчи рақамли бўлиб, ғалаба учун ўйнадик, баъзида ўхшамади, баъзида йўқ. Умуман олганда унчалик ёмон эмас, кейинги йилда бундан яхшироқ натижа учун ўйнаймиз.

- Жамоа етакчиларига бошқа клублардан таклифлар борлиги айтилмоқда. Сизнинг режаларингиз қандай?

- Футболда кимнингдир ўрнига кимдир келади. Авлодлар доимо алмашади. Кучли футболчиларни қўйиб юбориш ниятида эмасмиз. Бизнинг мақсадимиз фақатгина чемпионатда ғалаба қозониш эмас, уларни тайёрлаб, каттароқ мақсадларга эришиш. Уларга бир-бирини тушуниш, ўйинни ташкил қилиш, яратувчанлигини ошириш каби ишларини ҳам қилиш керак. Бу керакли нарса. Лекин супер жамоа таклиф билан чиқса, албатта, имкон берилади. Мен ҳам футболчиларимнинг кучли бўлишини истайман. Терма жамоа шунда кучлироқ бўлади. Мақсад шу. Аммо Ўзбекистонда футболчиларим учун кучли жамоани кўрмаяпман. Фақатгина молиявий томондангина уларни алдаш мумкин. Барчамиз бир даражадамиз, бир турнирдамиз. Кўз олдимда бўлса, уларни яхшироқ тайёрлай оламан. Агарда четдан яхшироқ, футболчини тезроқ ривожлантира оладиган таклиф бўлса, ўйлаб кўрса бўлади. Кейинги йил биз учун асосийси бўлади. Саралаш ўйинлари, қитъа чемпионатига чиқсак, у ерда иштирок этишимиз керак, олдимизда Олимпиада йўлланмаси турибди. Бизни катта юкламали йил кутиб турибди. Шу сабабли бошқа клублардан камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган йигитларни таркибга жалб қилишни ҳам ўйлаяпмиз. 

- Бутун бир чемпионат ҳақида нима дея оласиз. Кимлардир ижобий, кимлардир салбий фикрда.

- Ушбу чемпионат бошқача ўтди. Барчаси охирги турда ҳал бўлди. Нафақат биз, балки, "Насаф" ҳам кўп дуранг ўйнади. Барча жамоалар очко учун қаттиқ курашишди. Шу сабабли ушбу чемпионат жуда қизиқ бўлди. Осон ўйинларнинг ўзи бўлмади. Баъзида бўлиб тургандир шундайлари. Ёмон жойи йўқ. Ҳар бир жамоа мақсади учун анчагина курашди. Кураш бор жойда ўсиш бўлади. Шу сабабли охиригача курашишди. Бу эса чемпионатнинг яхши ўтганидан далолат.

- Бугун Суперлигани тарк этган "Динамо" ва "Қўқон-1912" чемпионатнинг энг кучсиз жамоалариданми?

- Билмадим. Иккала жамоада ҳам мураббийлар ўзгариши бўлди. "Қўқон-1912" - яхши жамоа. Нафақат улар, балки, ҳамма яхши ўйнади. Ўткинчи ўйин бўлгани йўқ. Уларда охирги турда ҳам қолиш учун имкони бор эди. Ҳа, "Динамо" анча олдин имконни қўлдан чиқарганди. Кўрганингиздек, футболда охиригача курашиш керак. Футбол шуниси билан қизиқ.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика