RU

Последние новости

17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  1 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  20 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  4 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3

Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники" Новости

Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"

Ўзбекистон термаси бош мураббийи Тимур Кападзе БААга қарши ўйиндан кейинги ҳиссиётлари билан бўлишди.

- Ҳудога шукур, узоқ йўл босиб келиб, муҳим натижани қўлга киритдик. Бутун халқимизни, Юртбошимизни табриклаймиз. Бу ғалаба ҳаммамизники. Кеча, бугун телефон тингани йўқ, ҳамма бизни қўллаб-қувватлашини, дуо қилишини айтди, ғалаба тилаклари биз учун жуда катта иштиёқ бўлди. Футболчиларим ҳар бир ўйинда ирода кўрсатишди, максимал ҳаракат қилишди, шу сабабли натижага эришдик. Ҳаммамизга бу кун муборак бўлсин. Бизга ҳам озгина етишмасди, ҳеч бўлмаса музқаймоқ еб келишни истардик. Шукур, мана биз жаҳон чемпионатига чиқдик, халқимиз бориб, бемалол музқаймоқ ейди. 

- Қайсининг босими каттароқ бўлди: Олимпиадага олиб чиққан ўйинми ёки бугунгиси?

- Барибир олимпия термаси миллий термадан битта поғона пастда. Лекин ўша ўйиннинг ҳам босими катта эди. Миллий терма мамлакатнинг энг катта жамоаси, демак, масъулият ҳам шунга яраша.

- Терма жамоани шундай пайтда қўлингизга олишингизнинг ўзи ҳам катта риск эди.

- Пешонада бор экан. Шу кун менга насиб қилди. Ҳудога шукур қиламан. Олимпиада чиққанимизда ҳам ўз йўлимдан борганман. 

- Энди Қатарга қарши баҳс катта байрамга айланади.

- Албатта, бу ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- Кам ўйнаганларга имконият берасизми?

- Кўрамиз, жамоанинг кайфиятига қараймиз. Ҳозир бу ҳақида гапириш жуда қийин. Ҳозир футболчиларда кайфият анча юқори. Буни эрта-индин ўйлаб кўрамиз. Чунки ўша пайт ҳиссиётлар камроқ бўлади ва яхшироқ ўйлаш мумкин бўлади. 

- Ўзингиздан қанчалик масъулият ечилди?

- Катта босимни енгиб ўтдик. Ўйиндан олдин барча сайтлар, мухлислар ғалабамизни тахмин қилишди. Бу иштиёқ бўлгани билан катта юк ҳам. Буни оқлашимиз керак эди, босим бор эди ва вазифани уддаладик.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика