RU

Последние новости

16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  0 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  2 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  15 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  3 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  4 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  9 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  3 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  1 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2

Тимур Кападзе: "Алания" Норчаевга рухсат берди. ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормади" Новости

Тимур Кападзе: "Алания" Норчаевга рухсат берди. ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча U-23 Осиё кубоги саралашидаги иштирокини ижобий натижа билан якунлади.

Эндиликда вакилларимиз олдида яна бир катта мусобақа Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари кутмоқда. Терма жамоа устози Тимур Кападзе мусобақага борадиган таркиб хусусида фикрлари билан ўртоқлашди. 

— Осиё ўйинларига келадиган бўлсак, ёши катта футболчилардан фойдаланмаймиз. Биласиз, бу турнирга бир йил олдин рўйхат берилади. Кенгайтирилган рўйхатдан 50-60 нафар футболчи ўрин олади. 2001 ва ундан кичик ёшдагилар жалб қилинган. Кенгайтирилган рўйхатдагиларни чақирамиз. 3 нафар дарвозабон ва 19 нафар футболчи бўлади. Таркиб деярли аниқ. Иброҳимҳалил масаласида Сергей Юран билан гаплашяпмиз. Чунки "Пари НН"да захирада ўтирибди. Ўйин амалиёти кам. Агарда кечгача ҳал бўлса, олиб кетамиз. "Алания" Ҳусайн Норчаевга рухсат берди. Руслан Жиянов кетаётган пайтда Осиё ўйинларига чақиришни шартномага киритганмиз. Бу борада муаммо йўқ. Насиб қилса, Осиё ўйинларига 16 сентябрь куни учиб кетамиз. 

— Абдуқодир Ҳусанов рўйхатда бўлмайди. Чунки ҳамма легионерларга хат юбордик. Жавоб олмадик. ЦСКА эса Файзуллаевни қўйиб юбормайдиган бўлди. Умаралида ҳам худди шундай ҳолат. 

— Осиё кубоги апрель ойида бўлади. Афсуски, фақат миллий терма жамоалар ФИФА кунларида расмий ўйинлар ўтказади. Қолган ёш жамоаларида бунга эътибор қаратишмайди. Ҳусанов ва легионерлар борасида муаммога дуч келишимиз мумкин. Ўйлайманки, муҳим паллада ватан учун ёрдам беришади. Қолганини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика