Тиаго Мотта – "Ювентус" тарихидаги энг ёмон мураббийлардан бири
24 мар 2025 18:39
Новости
Тиаго Мотта – "Ювентус" тарихидаги энг ёмон мураббийлардан бири
2024 йилнинг ёзида "Ювентус"ни бошқарувига келиб, кеча ишдан бўшатилган Тиаго Мотта клуб тарихида яхши хотиралар билан эсланмайди.
Бу ҳақда "OptaPaolo" хабар берди.
Унинг қўл остидаги 42 учрашувда жамоа бор йўғи 18 та ғалабага эришди. Бу умумий ўйинлар сонининг 43% ини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич клуб тарихидаги учинчи энг ёмон натижа бўлиб, фақатгина Луижи Дельнери (40%) ва Сандро Пуппо (24%) ундан олдинда.
"Ювентус" жорий мавсум 13 ғалаба, 13 дуранг ва 3 мағлубият билан А Серияда бешинчи ўринни эгаллаб турган бўлса-да, Тиаго Мотта қўл остидаги натижалар клуб раҳбариятини қониқтирмади.
23 март куни мураббийни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унинг ўрнига яқинда "Лацио"да ишлаган хорватиялик Игор Тудор келди. Тудор бугун янги жамоаси билан илк машғулотини ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии