RU

Последние новости

08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  1 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  5 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  3 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  78 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1

Тиаго Лино Де Соуза: "Қатар мусобақани учта мағлубият билан тарк этмоқчи эмас" Новости

Тиаго Лино Де Соуза: "Қатар мусобақани учта мағлубият билан тарк этмоқчи эмас"

Теги :  Футзал
Осиё чемпионати 1-туридан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб қатарликлар устози Тиаго Лино Де Соуза қатнашди.
"Бугунги учрашув ишқибозлар учун қизиқарли бўлди дея айтолмайман. Япония таркибига назар соладиган бўлсак, бу футзалчилар бир неча йиллардан буён биргаликда ўйнаб келади. Родриго ҳам Японияга 8 йилдан буён бош мураббийлик қилиб келмоқда. Япония жуда кучли ва тажрибали ва шаклланиб улгурган жамоа. Биз эса ҳали янги жамоамиз. Қатар энди-энди ўсиб келмоқда. Биз имкон қадар яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Япония билан ўйинда кичик ҳисобда ютқазганимиз ҳам ёмон натижа эмас. Биз учун муҳими натижа эмас. Мақсадимиз муносиб иштирок этиш.

Кейинги Австралия ва Малайзияга қарши баҳсларда ютуққа эришишга ҳаракат қиламиз. қатарда ҳам футзални ривожлантириш учун ишлар кетмоқда. Биз ушбу мусобақада Қатар нималарга қодир эканлигини кўрсатишга ва исботлашга ҳаракат қиламиз. Биз турнирни учта мағлубият билан якунламоқчи эмасмиз. Асосийси мақсадимиз Қатарда ҳам футзални савиясини, даражасини ошириш. Менга Австралия - Малайзия учрашувини натижаси муҳим эмас. Мен учун кейинги беллашувда ғалаба қозониш муҳим. Шу боис менга бу тўқнашувнинг аҳамияти у қадар муҳим эмас.

Японияда 7 дақиқадан сўнг 4таси чиқди ва 4таси чиқди, ўйинчилар алмашгани билингани йўқ, улар бир бирини ўрнини тўлдира олишаяпти. Австралияда ҳам шундай бўлиши мумкин. Менда эса бундай имконият йўқ. Бир хил ўйин қоидаси бузилган вазиятда Қатар футзалчиларига 2та сариқ карточка кўрсатилди, Японияга эса худди шундай вазият учун огоҳлантириш йўқ. Нимага? Қатар митти давлат бўлгани учун бизга бундай муносабатда бўлишмасин. Бизда ҳам қоидаларни биладиган одамлар бор", - дейди Қатар бош мураббийи Тиаго Лино Де Соуза.

Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика