The Best маросимидан кейин Роналду: "Қоронғу тундан сўнг, албатта тонг отади"
24 сен 2019 14:50
Новости
The Best маросимидан кейин Роналду: "Қоронғу тундан сўнг, албатта тонг отади"
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал футболчи ҳаваскордан нимаси билан ажралиб туриши ҳақида фикр билдирди.
"Сабр ва қатъият - булар профессионал футболчини ҳаваскордан ажратиб турадиган ҳислатлардир. Бугун буюк деб атаётганларнинг ҳаммаси жуда кичик нарсадан бошланган. Ҳамма ишни бажара олмаслигингиз мумкин, лекин орзуингиз амалга ошиши учун барча имкониятларингизни ишга сола оласиз. Шуни ёдда тутингки, ҳар доим қоронғу тундан кейин албатта тонг отади", — дея фикр билдирди Роналду.
Хабарингиз бор, кеча тунда ФИФА талқинига кўра, дунёнинг энг яхши футболчиси аниқланди. Биринчи ва иккинчи ўринларни ким олганини биласиз. Кришштиану жами овозлар сони бўйича учинчи ўриндан жой олди.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии