RU

Последние новости

23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  0 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16

The Best-2019. ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхшилари аниқланди Новости

The Best-2019. ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхшилари аниқланди

Италиянинг Милан шаҳридаги «Ла-Скала» опера театрида ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Меган Рапино – йилнинг энг яхши аёл футболчиси! 

Лионель Месси  – йилнинг энг яхши эркак футболчиси!!!

Дарвозабон: Алиссон («Ливерпуль»).

Ҳимоячилар: Маттейс де Лигт («Аякс»/»Ювентус»), Серхио Рамос, Марсело (иккаласи – «Реал»), Виржил ван Дейк («Ливерпуль»).

Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич («Реал»), Френки де Йонг («Аякс»/»Барселона»).

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Лионел Месси («Барселона»), Эден Азар («Челси»/«Реал»), Криштиану Роналду («Ювентус»).

Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Эллисга мазкур совринни таниқли мутахассис Жозе Моуриньо топширди.

Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи – Жилл Эллис (АҚШ термаси)

Йилнинг энг яхши эркак дарвозабони – Алиссон Беккер («Ливерпуль», Бразилия).

ФИФА талқинига кўра аёл футболчилардан иборат рамзий терма жамоа 

Роналду бугунги маросимга келмагани ҳақида хабар қилгандик, шунингдек, йилнинг энг яхши мураббийи номига даъвогарлик қилган «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола ҳам тадбирда қатнашмаётгани маълум бўлди. 

ФИФАнинг фейр-плей соврини «Лидс» мураббийи Марсело Бьелсага насиб этди

Сари ван Венендал (Голландия терма жамоаси) - йилнинг энг яхши аёл дарвозабони!

ФИФА йилнинг энг яхши футбол мухлиси совринини Силвия Грекога тақдим этди. У кўзи ожиз фарзандига майдондаги ҳолатлар ҳақида маълумот бериб турган.

Юрген Клопп ("Ливерпуль") - йилнинг энг яхши эркаклар жамоаси мураббийи!

Даниэль Жори – йилнинг энг чиройли голи муаллифи

Мусиқий чиқишдан сўнг, тақдирлаш маросимининг асосий қисмига старт берилди!

«Ювентус» форварди Криштиану Роналду маросимга келмагани ойдинлашмоқда

Йилнинг энг яхши мураббийи номига даъвогар Мауриссио Почеттино ҳамда унинг рафиқаси

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси номида даъвогарлар Алекс Морган ҳамда Меган Рапино

«Реал» ҳимоячиси Марсело оиласи билан «Ла-Скала»га келди

ФИФА талқинига кўра 2018-йилнинг энг яхши футболчиси Лука Модрич эсдалик учун расмга тушди

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳам Миланга келди

Лионель Месси тадбирга оиласи билан ташриф буюрди

The Best-2019 совринига даъвогарлик қилаётган «Ливерпуль» аъзолари фотосессияда иштирок этишди

Бугунги маросимга футбол оламининг кўплаб машҳур шахслари ташриф буюрмоқда:

Йилнинг энг яхши эркак футболчиси номига даъвогарлар – Виржил Ван Дейк («Ливерпуль», Голландия), Лионель Месси («Барселона», Аргентина), Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия).

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси номига даъвогарлар – Люси Броунз, Меган Рапино, Алекс Морган.

Йилнинг энг яхши эркаклар жамоаси мураббийи номига даъвогарлар – Мауриссио Почеттино («Тоттенҳэм»), Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»).

Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи номига даъвогарлар –  Фил Невилл, Жилл Эллис, Сарина Вигман.

Йилнинг энг яхши эркак дарвозабони номига даъвогарлар – Эдерсон («Манчестер Сити», Бразилия), Марк-Андре тер Штеген («Барселона», Германия), Алиссон Беккер («Ливерпуль», Бразилия).

Йилнинг энг яхши аёл дарвозабони номига даъвогарлар – Кристиан Эндлер, Хедвиг Линдаль, Сари ван Венендал.

Йилнинг энг чиройли голига даъвогарлар – Лионель Месси («Барселона»); Хуан Кинтеро («Ривер Плейт»), Даниэль Жори («Дебрецен»).


Демак, бугун қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика