Тевес: "Умидсиз одамларнинг аҳволидан хавотирдаман"
02 апр 2020 22:31
Новости
Тевес: "Умидсиз одамларнинг аҳволидан хавотирдаман"
Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Карлос Тевеснинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси пайтида футболчилар ўз маошларининг камайтирилишига рози бўлишлари керак.
"Футболчи 6 ой ёки 1 йил маошсиз яшаши мумкин. Биз моддий аҳволи кўнгилдагидек бўлмаган инсонлар билан тенглаша олмаймиз. Улар фарзандларини боқиш учун ҳар куни эрталаб 6да ишга чиқиб, кечки 7да уйга қайтишади. Бундай вазиятда уларга намуна бўла олмаймиз. Аммо бизда кимлигимизни исботлаш ва ўзгаларга ёрдам қўлини чўзиш имкони бор. Болаларим учун овқат борлигини билиб, бу ҳақида гапириш мен учун жуда ососн. Аммо мен пандемия пайтида тирикчилик учун уйини тарк эта олмайдиган умидсиз одамларнинг аҳволидан хавотирдаман", — деди Тевес "America TV" телеканалига берган интервьюсида.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии