RU

Последние новости

16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  0 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  1 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  2 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5

Тевес: “Манчини билан мунозарага борганимдан афсусдаман, аммо...” Новости

Тевес: “Манчини билан мунозарага борганимдан афсусдаман, аммо...”

“Манчестер Сити”нинг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Роберто Манчини билан ўрталарида келиб чиққан муаммо ҳақида гапирди.

“Ўшанда мураббий билан тортишиб қолганимдан афсусдаман, аммо ҳақиқат мен томонда эди. Мюнхенда “Бавария”га қарши баҳсда Агуэро ягона ҳужумчи сифатида майдонга туширилди. Дастлабки 10 дақиқадан кейин иккита тўп фарқи билан ортда қола бошладик ва Манчини мен томонга ўгирилиб, майдонга тушишга тайёргарлик кўришим кераклигини айтди. Мен биринчи бўлимдаёқ майдонга тушишим ҳақида ўйладим. Йўқ, адашган эканман. 35 дақиқа майдон четида шуғулланиб, ўйинга тушишимни кутиб турдим. Танаффус олди у менга тайёргарликни давом эттиришмни такрорлади. Танаффусдан кейин ҳам 15 дақиқача “қизиб олиш”дан тўхтамадим. Шундаям мураббий мени олдига чақирмагач, бироз ҳолдан тойдим ва захира ўриндиғига бориб ўтирдим.Чунки бир соатдан ошиқроқ вақт давомида майдон четида ҳаракатланиб турдим. Шундан кейин мураббий яна мен томонга қараб, тайёргарликни давом эттиришим кераклигини айтди. Мен унга “йўқ, буниси энди ошиб тушди” деб жавоб қайтардим. Ўйиндан кейин у мени майдонга тушишдан бош тортганликда айблади. Бу эса табиийки мени жудаям жаҳлимни чиқарганди”, дея Тевеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика