RU

Последние новости

21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  1 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  53 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  17 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5

Тьерри Анри: "Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман" Новости

Тьерри Анри: "Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман"

Кеча "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтган Франция - Руминия терма жамоалари ўртасидаги Евро-2016 учрашувининг танаффус пайтида Франция термасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри билан кўришишга муваффақ бўлдим.

Биз ўтирган медиа-трибунанинг сал пастроғида бир қатор Франция термасининг собиқ футболчилари - Биксан Лизаразью, Кристиан Карамё ва Тьерри Анрилар ҳам бор эди. Улар ҳар хил ТВ каналлари учун шарҳловчи ва экспертлик қилишди.

Фурсатдан фойдаланиб, Анрини саволларга тутдим.

У FUT.uz сайтига эксклюзив интервью бериб ўтди ва Ўзбекистон термасининг ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида омад тилади.

- Тьерри салом! Францияга бевосита майдоннинг ўзидан ишқибозлик қилар экансизда...
- Ҳа, шунақа. Аслида, ТВ билан шартномам бор: ўйинда экспертлик қиламан. ўзимнинг хулосаларим билан ўртоқлашаман.

- Умуман, Евро-2016 ҳақида нима дея оласиз?
- Жуда катта мусобақани ўзимизда қабул қиляпмиз ва шунга яраша футбол об-ҳавоси ҳукмрон бўлишини таъминламоқчимиз. Бир ой давомида футбол байрамини кузатамиз ва унда иштирок этамиз. Чемпионатни миллиардлаб одамлар кузатишига шубҳам йўқ.

- Мамлакатингиз термасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Биринчи ўйин ҳамиша қийин бўлиб келган. Бугун ҳам шунақа бўлиши аниқ эди. Айрим жамоалар стартни яхши олишади ва бир ойга етмай чарчаб қолишади. Қайсидир жамоалар бўлса ўйиндан ўйинга очилиб боради. Мен ўйлайманки, Франция термаси ҳам шунақа бўлади.

- Демак, сиз "триколор"ни узоқроққа боришига ишонасиз
- Албатта, мен Францияни камида ярим финалгача боришига ишонаман. Термамдан умидим катта.

- Биламизки, сиз МЛСда тўп сургансиз. Америка ҳақида қандай таассурот қолди? "Нью-Йорк Ред Буллс"да ўйнаб юрган кезларингиз мен ҳам стадионларга борардим.
- АҚШни жуда соғиндим. У ерда кунларим ажойиб тарзда ўтган. МЛС кучли чемпионат бўлмасада, ўзига хослиги билан ажралиб турарди. Сўнгги 2 йилда у ерга кўплаб таниқли футбол юлдузлари кетяпти. Келажакда АҚШ чемпионати анча кучаяди.

- Энди Европага қайтдингизми?
- Ҳа, ҳозир Европага қайтдим. Англияда ишлаш учун таклифлар олгандим. Насиб қилса, Европада ўзимга муносиб жойда кўпроқ фаолият олиб бормоқчиман. Кейинчалик балки, ўзимни мураббийликда ҳам синаб кўрарман.

- Тьерри, ман ўзбекистонликман. Тошкентдан келганман. Айтингча, ўзбек футболи ҳақида эшитганмисиз?
- Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасман. Аммо, шуни биламанки Осиёда футбол ривожланмоқда. Агар термангиз етакчи термалар сафида бўлса, демак ҳадемай кўпроқ маълумотга эга бўламан. Халқаро мусобақаларда номи чиққан термаларнинг футболи албатта ўрганилади. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас.

- Тушунарли. Демак иккинчи бўлимда Францияга ва сизга омад тилаймиз.
- Раҳмат. Сизга ҳам омад. Термангизни халқаро майдонларда кутиб қоламиз.

Санъат Шарипов, Сен-Денидан
FUT.uz сайти учун махсус

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика