RU

Последние новости

22:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:1 (матнли трансляция)  7 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  36 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  1 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  10 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  16 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  7 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Терма жамоамизнинг ўйинолди машғулоти Новости

Терма жамоамизнинг ўйинолди машғулоти

Бугун “Жар” стадионида Ўзбекистон ва Уммон миллий терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Хабарингиз бор, Олмалиқда ўтказилган биринчи учрашувда терма жамоамиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундай экан, мухлислар хурсанд бўлиши учун бугун ғалаба қозонмасак бўлмайди.

Навбатдаги баҳсда терма жамоамиз ўзининг кучли таркиби билан тўп суриши кутилмоқда. Кеча “Жар” стадионига бориб, футболчиларнинг ўйинолди машғулотини кузатдик.Айтиш мумкинки, барчанинг кайфияти юқори ва ҳамма ўйинга шай. Жароҳат туфайли бугун Санжар Турсунов майдонга туша олмайди. Лекин қолган футболчилар баҳсга тайёр.

Кечаги машғулотда биргина Турсуновни ҳисобга олмаганда қолган ҳамма қатнашди. Олмалиқдаги ўйинда асосий таркибда ҳаракат қилган футболчилар кеча алоҳида чигалёзди машқларини бажаришди. Улар тўп билан деярли ишлашмади ҳисоб. Қолган футболчилар билан эса машғулотни бош мураббий Миржалол Қосимовнинг ўзи ўтказди. Айтганча, кечаги машғулотда ёрдамчи мураббий Бахтиёр Ашурматов кўринмади. Бизга маълум бўлишича, Ашурматов ҳозир “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг очилиш маросими туфайли Наманганда бўлиб турибди.

Терма жамоамизнинг ўйиндан олдинги машғулоти бир соат давом этди. Машғулот одатдагидек енгил машқлар билан бошланди. Футболчилар дастлаб “квадрат” ўйнашди, кейин майдонннинг ярмида иккига бўлиниб футбол ўйнашди ва машғулот охирида дарвоза томон жарима зарбаларини амалга оширишди. Бугунги ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати:

Игнатий Нестеров, Элдор Суюнов, Виталий Денисов, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов, Максим Шацких, Владимир Козак, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Улуғбек Бақоев, Ислом Тўхтахўжаев, Игорь Сергеев, Диёр Туропов, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов, Наврўз Олимов, Сардор Собирхўжаев, Одил Аҳмедов, Олег Зотеев.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика