RU

Последние новости

23:00Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал учун таркиблар аниқ!  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  1 22:35Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  3 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  18 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7

Терма жамоа мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди Новости

Терма жамоа мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

5 ноябрь куни ЎФФ Терма жамоалар марказида Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда ТЖМ раҳбари Асқар Толибжонов миллий терма жамоалар мурраббийларидан ҳисоботларни қабул қилди.

Дастлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов ТЖМ директорига ўз ҳисоботини топширди. Мақсудовга кўра, миллий терма жамоа Вьетнам ҳамда Гонконгга қарши ОК саралаш ўйинлари олдидан 10 ноябрь куни йиғинни бошлайди. Терма жамоа аъзолари эса, 12 ноябрь куни Вьетнамга жўнаб кетади. Миллий терма жамоа катта мураббийининг таъкидлашича, 10 ноябрь куни ҳорижда тўп сураётган барча легионерлар терма жамоа сафига келиб қўшиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ва 19 ноябрь кунлари ОК-2015 саралаш учрашувлари доирасида сафарда Вьетнам ва Гонконг терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Қосимов шогирдлари дастлаб 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши ўйнаса, 19 ноябрь куни Гонконгга сафар қилади.

Мақсудовдан сўнг Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ўз ҳисоботини топширди. Евстафеев 19 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси 4-12 октябрь кунлари Қатарда ташкил этилган Осиё чемпионати саралаш ўйинлари борасида ва келажак режалар тўғриТерма жамоа мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишдисида тўхталиб ўтди.

«Қатарда бўлиб ўтган саралаш баҳсларида гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиб Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Осиё чемпионати финал босқичи ўйинларигача вақт бор. Ўйин сифати ва таркиб борасида қилинадиган ишлар кўп. Осиё чемпионати финал босқичига қадар вақт бор ва бу вақт оралиғида бунинг устида албатта ишлаймиз», - дейди Евстафеев.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги (U-17) иштироки ҳақида эса, терма жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев ҳисобот топширди. Нуралиев ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари футболчилар учун ҳам, мураббийлар штаби учун ҳам катта тажриба мактаби бўлганини таъкидлади.

«БААда ташкил этилга жаҳон чемпионати баҳсларида нимчорак финалида ўйнадик. Бу бизнинг жамоа учун катта тажриба мактаби бўлди. Олдимизга катта мақсад қўйган эдик, аммо бироз омад етишмади. Мақсадимиз, миллий терма жамоалар сафига иқтидорли футболчиларни етиштириб бериш ва бу борада қўлдан келганча ишлаймиз», - дейди Нуралиев.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг сентябрь ойида Тошкентда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларидаги иштироки бўйича эса, ушбу терма жамоа бош мураббийи Темур Олимхўжаев ҳисобот берди.

«Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионати саралаш ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Осиё чемпионатига қадар, терма жамоа ўйинини янада шакллантириш лозим. Биз республиканинг барча минтақалари бўйлаб селекция ишларини тўхтатмаймиз ва терма жамоа таркибига янада иқтидорли футболчиларни таклиф этамиз», - дейди Олимхўжаев.

ЎФФ Терма жамоалар директори Асқар Толибжонов ҳисобот сўнгида терма жамоа мураббийларидан 2014 йил учун иш режасини декабрь ойида кабул қилишини айтиб ўтди. Толибжоновга кўра, миллий терма жамоаларнинг 2014 йилги иш режалари декабрь ойидаги мураббийларнинг йиллик ҳисоботида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика