Терма жамоамизнинг яна бир етакчисига Туркиянинг ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда
31 мар 08:15
Новости
Терма жамоамизнинг яна бир етакчисига Туркиянинг ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда
«Персиполис» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов яна Европага қайтиши мумкин.
Унга Туркиянинг «Бешиктош» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Эроннинг Spor Tazan нашри хабар берди.
«Персеполис»нинг ёш юлдузи Остон Ўрунов «Бешиктош» эътиборини тортди. Агар унинг жароҳати билан боғлиқ муаммо давом этмаса, улар албатта «Персеполис»га таклифи билан чиқишади. Бироқ ушбу трансферга эронликларнинг мураббийи Исмоил Картал асосий тўсиқ бўлиши мумкин. Чунки «Персеполис» бош мураббийи жамоа етакчисидан айрилишни истамаяпти», — дейилган Spor Tazan берган хабарда.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии