RU

Последние новости

00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  0 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  0 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  14 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  5 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0

Терма жамоамизда витаминизация ҳозир қандай? Аброр Пирриев жавоб берди Новости

Терма жамоамизда витаминизация ҳозир қандай? Аброр Пирриев жавоб берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча "Тибет" оромгоҳида ўқув-машғулот йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.

Пойтахтимизда давом эттирилган машғулотлар олдидан терма жамоа бош шифокори Аброр Пирриевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Терма жамоамиз "Тибет" оромгоҳида табиат қўйнида ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки қисмини олиб борди. Кимдир Европа, яна кимдирлар Осиё жамоаларидан келиб қўшилди. Футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати қандай?

- Тўғри айтдингиз. Эътибор берган бўлсангиз кенгайтирилган рўйхатда жуда кўп футболчилар бор эди. Тошкентда биринчи куни йиғилганимизда ҳали кўп футболчилар етиб келмаганди. Остон Ўрунов, Ҳусниддин Ғофуров, Мурод Ҳолмуҳаммедов жароҳати туфайли йиғинга қўшила олишмади. "Тибет" оромгоҳида ўтган йиғинда барча соғ-саломат эди. Айтганингиздек футболчилар турли жойдан келгани боис ҳаммасига ҳам бир хил юклама берилмайди. Масалан Элдор Шомуродов бугун учиб келгани боис индивидуал шуғулланади. Ким қандай шароитда келганини ҳисобга олиниб алоҳида юкламалар берилади ва умумий гуруҳга тайёрланиб борилади. Худога шукур бизни хавотирга соладиган, касаллик аломатлари кузатилган футболчилар йўқ. 

- Остон Ўрунов тўп тепаётган жамоа шифокори билан боғланганиб, тиббий  хулосаларини ҳам олгансиз...

- Ҳозир айтилган уч нафар футболчида жароҳат қандай, яъни Остон Ўруновнинг сон мушакларида жароҳат бор. Агарда битта ўртоқлик ўйини ёки учрашув бўлсагина, биз уларни олиб келиб тайёрлашимиз мумкин. Уни даволаш учун қанча вакт керак бўлади, қайси баҳсга тайёр бўлиб улгуради, майдонга тушгач жароҳати яна қайталаб қолмайдими. Шундай омилларни ҳисобга олиш лозим. Бундай паллада терма жамоага чақирилгандан кўра, жароҳатини даволагани маъқул. Остонни жароҳати ўзини тўлиқ кўрсатишга, имкониятларини ишга солишга тўсқинлик қиларди. 

- Демак бу футболчи БААдаги йиғинда иштирок этмайди. Чунки Вадим Абрамов ўқув-машғулот йиғинларида қатнашган ўйинчиларга кўпроқ ишонч билдиради. Ўйинга қадар ўз клубида даволаниб келиши мумкин. Лекин унинг ҳолатини мураббий билмайди...

- Албатта шундай. Босқичма-босқич тайёрланиб келган футболчилар кўз олдида бўлади. Ҳеч қандай тайёргарлик кўрмаган ўйинчини олмайди-ку. Мураббий кўзлаган юкламаларни олиб, зарур ҳолатга келган футболчидан танлаб олади. 

- Терма жамоа футболчилари сафар олдидан тест топширишадими? Мазкур жараён қандай бўлади?

- Биринчи йиғилган кунимиздаёқ тест топширдик. Жамоага кириб келаётган футболчининг касалланган ёки касалланмаганлигини билишимиз керак. Худога шукур ҳеч кимда вирус чиқмади. Биласиз, тоғда ҳаво алмашгач кимдирда томоқ оғриғи ёки аллергик ҳолатлар учраб туради. У ерда шубҳаларга ўрин қолдирмаслик учун қўшимча тест топширилди. Энди учиб кетишимиздан олдин икки босқичли яна тест топширамиз. Касалланганлар бўлса, имунитети қандай даражада эканлигини билиб оламиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сафарга борганимиздан сўнг яна тест олинади. Учрашувлар олдидан ҳам шундай. Йиғинга мос равишда витаминизация ишлаб чиқилган. Бу учта босқичдан иборат. Дастлаб "Тибет" оромгоҳида умумий, шу билан биргаликда сафар олдидан танага тушадиган юкламаларни мустаҳкамловчи витаминизация босқичи бўлди. Шунингдек коронавирусни олдини олиш мақсадида, организмини мазкур касалликка қарши витаминлар билан тўйинтириш босқичи давом этяпти. БАА йиғинида иккинчи босқич бошланади. Биласиз у ерда иқлим иссиқ ва нам. Бунинг натижасида инсон организмидан кўплаб минераллар ва витаминлар ажралиб чиқади. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун ва ўйинлар вақтида энергетик витаминлар бериш босқичига ўтилади.

- Умумий қилиб айтганда бу борада муаммо йўқ...

- Витаминизация масаласи Саудия Арабистонида ўйнашимиз аниқ бўлиб улгурганида ишлаб чиқилган. Нималар кераклиги тақдим қилинган. Европадаги етакчи фирмаларининг маҳсулотларини ўзимизга кераклигини танлаб олганмиз.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди


Кечаги машғулотдан тўлиқ видеорепортажни қуйида томоша қилиш мумкин: 



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика