RU

Последние новости

15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  6 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  9 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  3 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  9

Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари Новости

Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 23-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 23-турнинг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу тур Жиззахда "Сўғдиёна" билан беллашди ва сафардан 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Терма жамоамиз аъзоси ўйин давомида 7 марта рақиб зарбаларини қайтаришга эришди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Championat.asia ходимлари муҳокамалардан сўнг Ботирали Эргашевни 23-турининг энг яхши дарвозабони деб топди.

 

Championat.asia сайти талқинида 23-турнинг энг яхши мураббийи – Максим Шацких ("Андижон")

Максим Шацких бош мураббийлигидаги "Андижон" ушбу тур ўз уйида Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМКни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Қосимов бунга қадар мураббий сифатида "Андижон" билан 21 марта тўқнаш келган ва умуман ютқазмаганди. Шацких бошчилигидаги андижонликлар ниҳоят бу анъанага барҳам бера олишди. Шу тариқа, "Андижон" устози 23-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этиди.  


Championat.asia сайти талқинига кўра, 23-турнинг энг яхши футболчиси – Анвар Ҳожимирзаев ("Динамо")

"Динамо" бу тур Самарқандда "Шўртан"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди ва чемпионлик учун курашни давом эттирди. Бу учрашувда "Динамо" етакчиси Анвар Ҳожимирзаев ҳисобни очди ва баҳс давомида фаол ҳаракат қилди. Шу боис, Анвар Ҳожимирзаев Championat.asia ижодкорлари томонидан тур футболчиси номига лойиқ кўрилди.   


Championat.asia сайти талқинида 23-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Амир Тўрақулов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" Қўқонда "Қўқон-1912" меҳмони бўлди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Баҳснинг 40-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Амир Тўрақулов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан гол урди. Айнан шу гол Championat.asia талқинида турдаги энг чиройлиси деб топилди. 


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика