Тер Штеген Евро-2020'ни ўтказиб юборади
17 мая 2021 19:40
Новости
Тер Штеген Евро-2020'ни ўтказиб юборади
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ёзда ўтказиладиган қитъа чемпионатини ўтказиб юборишини маълум қилди.
"Клубнинг тиббий ходимлари тиззамда қўшимча жарроҳлик амалиёти ўтказиш керак, деган қарорга келишди. ЕВРО-2020'ни ўтказиб юборишим, терма жамоага ёрдам беролмаслигимдан афсусдаман.
Узоқ йиллардан бери илк бор жамоамизни уйдан қўллаб-қувватлайман. Ўйлайманки, биз ғалаба қозонамиз!
Ёзги танаффусдан кейин мухлислар стадионга қайтишларини хоҳлардим, соғиндим! Қийин мавсумда қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!", – ёзиб қолдирди дарвозабон инстаграмдаги шахсий саҳифасида.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии