Тер Штеген "Барса"да қолади
05 авг 2020 22:25
Новости
Тер Штеген "Барса"да қолади
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген клуб билан ҳамкорлик битимини узайтиришга рози бўлди, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.
28 ёшли германиялик посбон 2025 йилгача мўлжалланган янги шартномага имзо чекади.
Аввалроқ клуб раҳбарияти дарвозабоннинг маоши борасида келишувга эришолмаётгани, тер Штегенга "Челси" ва "Бавария"дан таклифлар тушгани музокаралар жараёнини янада мураккаблаштириб юборгани тўғрисида хабар қилинган эди. Аммо музокаралар якунида келишувга эришилган.
Маълумот учун, Ла Лиганинг ўтган мавсумида 36 ўйинда майдонга тушган 28 ёшли голкипер 12 баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган эди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии