Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум
27 июн 09:40
Новости
Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум
“Милан“ ҳимоячиси Тео Эрнандес Саудия Арабистонга кўчиб ўтишга яқин.
“Ал Xилол“ франциялик футболчининг трансфери учун 30 миллион евро тўлайди. Футболчининг ўзи билан эса уч йиллик шартнома имзолайди. Шу вақт оралиғида ҳимоячи йилига 20 миллион евро ишлаб олади.
Тео Эрнандес “Милан“да 2019 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У жамоа сафида 262 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 35 та гол ва 45 та голли узатма бор.
Похожие новости
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии