RU

Последние новости

13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  4 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  7 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2

Теннис. Рейтинг очколари қандай ҳисобланади? Мукофот пуллари, тақвим ва бошқалар ҳақида Новости

Теннис. Рейтинг очколари қандай ҳисобланади? Мукофот пуллари, тақвим ва бошқалар ҳақида

Теги :  Теннис
Бугун сиз билан эркаклар ва аёллар (АТP ва WТА) мусобақалари, уларнинг турлари, рейтинг очколари ва уларни ҳимоя қилиш, мукофот турлари, умуман олганда, теннис спорти ҳақида батафсил гаплашамиз.

Ҳозирги вақтгача теннисни аниқ ким иҳтиро қилгани маълум эмас, аммо энг кенг тарқалган малумотларга кўра, ўйиннинг асосчиси уэлслик Майкл Уолтер Уингфилд эди. У Уэлсда хонадонига келган меҳмонларни зериктирмаслик мақсадида бу ўйинни ўйлаб топган ва 1873 йилда ўйиннинг биринчи қоидаларини эълон қилган. 1874 йилда, Уингфилд ўзининг ихтиросидан яхши даромад олиш умидида бу ўйинни патентлади. Бироқ, унинг ғояси муваффақиятсиз бўлди ва у яратилган ўйиндан даромад олмади. Шунга қарамай, катта теннис тарихи унинг ёрдамида жадал ривожлана бошлади. Теннис бўйича илк турнир 1877 йил июлда ташкил этилди. Англиянинг Уимблдон шаҳрида содир бўлган. Беллашувларга Уимблдон теннис клуби ва крокета мезбонлик қилди. Ушбу турнир ҳозиргача давом этиб келади.

Теннис асосан уч ҳил қопламада ўйналади. Ҳард, тупроқли ҳамда майсали кортлардир. "Australian Open" ва "US Open" турнирлари хард қопламада, "Уимблдон" турнири майсали қопламада ва "Роллан Гаррос" тупроқли кортларда ўйналади.

Эркаклар тенниси. ATP - (Ассоциация теннисистов-профессионалов) Профессионал теннисчилар уюшмаси cпорт бирлашмаси. Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) 1972 йилда профессионал теннисчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган.



Бош директор: Крис Кермод (2014 йил 1 январ)

Бошқарма:
Лондон, Буюк Британия.

Ташкил этилган сана:
1972 йил, сентябр.

Раис:
Крис Кермод.

Таъсисчилар: 
Cлифф Дрйсдале, Жек Крамер, Доналд Делл.


Аёллар тенниси. WТА (Хотин-қизлар теннис уюшмаси ) 1973 йилда америкалик теннисчи Биллй-Жан Кинг томонидан ташкил қилинган. Ассоциация ITF томонидан тан олинган.





Штаб: Сент-Петерсберг, Флорида, АҚШ.

Президент: Мики Лолер.

Бош директор: Стив Симон (4 октябр, 2015 йил)

Ташкилотчи: Билли Жеан Кинг.

Ташкил этилган сана: 1973 йил.

ITF Фьючерс халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказиладиган халқаро эркаклар ва аёлларнинг профессионал теннис турнирларининг цикли.

Демак, эркаклар мусобақалари ATP ва ITF турнирларига бўлинади. ATPга 250, 500, 1000 ва 2000 рейтинги берувчи турнирлар киради. 

250 ва 500 рейтинги баллари берувчи турнирлар ATP турнирлари, 1000 очко берувчи турнирлар "Мастерс", ҳамда 2000 очко берувчи турнирлар "Катта дубулға" ("Australian Open", "Уимблдон", "Роллан Гаррос" ва "US Open")лардир.


Мусобақаларнинг даражасига қараб, пул мукофотлари ҳам ошиб бораверади. Масалан...



Қизиқарли мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифа орқали ўқишингиз мумкин > > > Теннис. Рейтинг очколари қандай ҳисобланади? Мукофот пуллари, тақвим ва бошқалар ҳақида

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика