Тен Хаг Рэшфорд ҳақида: "Унинг келажаги МЮ назорати остида"
07 сен 2022 22:19
Новости
Тен Хаг Рэшфорд ҳақида: "Унинг келажаги МЮ назорати остида"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг келажаги борасида гапирди.
Футболчининг клуб билан 2023 йилгача мўлжалланган шартномаси бор, уни бир йилга узайтириш ҳам мумкин.
"Одамни ўйлантирадиган савол. Менимча МЮ ҳолатни назорат қилиб турибди. Бахтиёр Маркусни кўриб турибман, у ҳали кўп ишлаши керак. Сўнгги 2 ярим ой ичида у ўзининг бир қанча сифатларини яхшилай олди.
Бу унга ёқяпти. Сиз эса буни кўриб турибсиз. Барчаси унинг мамнунлигидан кейин бошланди. Ҳар куни жуда катта иштиёқ билан машғулот қиляпти, доим кулиб юради ва позитив кайфиятда бўлади", - деди тен Хаг.
Рэшфорд ушбу мавсум АПЛнинг 6 ўйинида 3 гол ва 2 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии